Билич: "Агар такрорий лавҳалардан фойдаланилса, ҳакамлар грандларга ён босмайди"
26 сен 2015 11:41
Янгиликлар
Билич: "Агар такрорий лавҳалардан фойдаланилса, ҳакамлар грандларга ён босмайди"
"Вест Хэм" бош мураббийи Славен Билич такрорий видеолавҳалар ҳақида фикр билдирди.
"Қарорлар доимо грандлар фойдасига қабул қилинади. Бу атайин қилидани деб ўйламайман, аммо бу нарса ҳамма ерда - Хорватияда, Испанияда, Германияда ва Туркияда бор. Клуб қанча йирик бўлмасин, босим ҳам шунча катта бўлади. Агар грандга пенальти берилмаса, катта можаро бўлади. Агар пенальти оддий клубга берилмаса - бу ҳақида деярли ҳеч ким билмай қолади.
Ҳакамлар жисмонан майдондаги барча воқеаларни кузата олмайди. Шу сабабли, вазиятни аниқлаш ва такрорий лавҳани кўриш учун ўйинни бир неча сонияга тўхтатиш керак" - дейди Билич.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар