UZ

Сўнгги янгиликлар

21:50Расман: Ламин Ямал янги мавсум "Барселона" сафида 10-рақамда ҳаракат қилади  0 21:29Ислом Исмоилов: "Москвада маҳаллий клублар билан назорат учрашувлари ўтказамиз"  1 21:01Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов хотира турнирига тайёргарликни давом эттирмоқда  2 20:25Ламин Ямал янги мавсум 10-рақамда ўйнашига ишора қилди(ми?)  1 19:48Иброҳим Йўлдошев - ОКМК футболчиси  1 19:14Суперлига. Биринчи давранинг эътиборга молик 5 воқеаси   5 19:12ЖЧ2026да 4 та танаффус бўлиши мумкин  7 19:00МЮ "Брайтон" ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда. "Милан" ҳам ушбу футболчи борасида маълумот йиғяпти  0 18:33Машарипов кичик жароҳат олди  1 18:30Тома Табатадзе "Нефтчи"ни тарк этди  8 18:15Лука Модрич: "Милан" – болалигимдаги севимли жамоам, Бобан эса кумирим эди"  11 17:52Диас "Ливерпуль"дан кетишга тайёр. "Барселона" ва "Бавария" янги таклифлар тайёрламоқда  2 17:37CAFA: Малайзия нотўғри иш қилди. Турнир саналари аввалдан эълон қилинган эди  13 17:00ЖЧ-2026га саволлар пайдо бўлмоқда. Уларга мусобақа стартигача жавоб топиш шарт   2 16:45Йоахим Лёв унга терма жамоадан таклиф бўлганини тасдиқлади  33

Биласизми? “Реал” ҳали умуман “Ливерпуль” дарвозасига йўл топа олмаган Янгиликлар

Биласизми? “Реал” ҳали умуман “Ливерпуль” дарвозасига йўл топа олмаган

Бугунги тўқнашувлар тарихига назар солсак, қизиқ ҳолатларга такрор ва такрор дуч келамиз...

"Ливерпуль" - "Реал Мадрид"
Чемпионлар Лигаси "Б" гуруҳи 3-тур.
2 октябрь 2014. Стадион: "Энфилд Роуд"
Бош ҳакам:
Никола Риццоли
Қанот ҳакамлари: Ренато Фаверани, Андреа Стефани
Захира ҳаками: Мауро Тонолини (Барчаси Италиядан)


Ёдингизда бўлса, “Ливерпуль” 2008/09 ЕЧЛ 1/8 финал босқичида Мадриднинг “Реал”ини икки ўйин натижасига кўра, 5:0 ҳисобида тор-мор келтирган эди.




Ўшанда Рафа Бенитес шогирдлари меҳмонда минимал ҳисобдаги ғалабани тантана қилган бўлсалар, ўша қизилларнинг собиқ мураббийи Кенни Далглиш сехри мўжизага қодир деган стадион “Энфилд Роуд”да йирик 4:0 натижаси қайд этилган.




Умуман олганда жамоалар шу вақтгача атиги 3 бор тўқнаш келган ва буни қарангки, уларнинг барчасида инглиз клуби зафар қучган. Шунингдек, мазкур баҳсларда “мерсисайдликлар” “қаймоқранглилар” дарвозасини 6 бор ишғол қилган, мадридликлар эса бир марта ҳам  гол ура олмаган.


Тахминий таркиблар:
Ливерпуль:
Миньоле – Джонсон, Ловрен, Шкртел, Морено – Джеррард, Аллен — Хендерсон – Коутиньо, Стерлинг, Лаллана

Реал: Касильяс – Карвахаль, Пепе, Варан, Марсело – Кроос, Модрич, Иско – Родригес, Роналду, Бензема


Жамоага ёрдам бера олмайдиганлар: Фланаган, Сусо, Старридж – Бэйл, Коэнтрау, Хесе, Рамос

Майдонга тушиши сўроқ остида: Сахо (Ливерпуль)




Қизиқ бу сафар омад кимга кулиб боқар экан? Балотелли исмли “пассажири” бор “Ливерпул”гами ёки ажойиб спорт формасида бўлган ва бирин-кетин гол уриш бўйича рекордларни янгилаётган Роналду бошлиқ “Қироллик клуби” футболчиларигами?


Омонжон Тўхтамирзаев тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика