Биласизми? Қирғизистоннинг тарихий голини урган футболчининг клуби йўқ
08 янв 2019 10:07
Янгиликлар
Биласизми? Қирғизистоннинг тарихий голини урган футболчининг клуби йўқ
Кеча Қирғизистон терма жамоаси Осиё Кубогидаги дебют учрашувини ўтказди.
Хитой билан ўйиннинг 42-дақиқасида ҳисобни очган Аҳлиддин Исроилов Қирғизистон терма жамоасининг Осиё Кубогидаги биринчи тарихий голини урди. Қизиғи шундаки ушбу футболчининг айни пайтда клуби йўқ. Исроиловнинг сўнгги клуби Индонезиянинг "ПСИС Семаранг" жамоаси бўлганди.
Ундан ҳам қизиғи Қирғизистон дарвозабони Павел Матяш кеча ўз дарвозасига гол уриб қўйди. Унинг ҳам клуби йўқ. Ўзбек футбол мухлислари яхши билишса керак ёзда у Ўзбекистоннинг АГМК клубини тарк этганди. Шундан кейин эркин агент мақомида юрибди.
Фикрлар