UZ

Сўнгги янгиликлар

09:10Холанд Молдовага урилган голлар учун дарвозабондан узр сўраган  1 08:43"Ал Иттиҳод" 20 ёшли сербиялик футболчига 21 миллион евро тўлади  1 08:16Суперлига. Бугун Қашқадарё дербиси бўлиб ўтади  0 07:44Криштиану Роналду яна бир совринга эга чиқди  1 01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  6 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  6 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  8 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  4 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  64 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  9 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  46

Биласизми? Олий лигада ўз уйида ютқазмаган фақат битта жамоа қолди Янгиликлар

Биласизми? Олий лигада ўз уйида ютқазмаган фақат битта жамоа қолди

Бу йилги олий лиганинг 22-турига келиб ўз майдонида мағлуб бўлмаган фақат бир жамоа қолди.

Бу - наманганлик мухлисларнинг севимли жамоаси "Навбаҳор". "Навбаҳор" шу пайтгача ўз уйида 11та учрашув ўтказиб, биронтасида мағлуб бўлмади ва олти ғалаба, беш дурангни қўлга киритди. Тўплар нисбати 16-10. "Навбаҳор" уй ўйинларида ҳозирча 23 очколик бўлган. 

Бунгача "Локомотив" билан "Олмалиқ" ҳам уйда мағлубиятга учрамасдан келаётганди, бироқ "Локо" "Пахтакор"га ютқазиб қўйган бўлса, "Олмалиқ" ўзида "Пахтакор"дан енгилган "Локо"га мағлуб бўлди. Натижада биргина "Навбаҳор" қолди. 

Рақамларга қарайдиган бўлсак, ўз майдонидаги учрашувларда фақат бир мартадан мағлуб бўлган жамоалар сони олтитани ташкил этяпти. Булар - "Локомотив", "Насаф", "Бунёдкор", "Машъал", "Олмалиқ" ва "Қизилқум". Хўш, бу жамоалар қайси турда кимга ютқазиб қўйишган? 

"Локомотив": 22-тур, "Пахтакор"га (0:1).
"Насаф": 18-тур, "Бунёдкор"га (0:1). 
"Бунёдкор": 5-тур, "Қизилқум"га (0:1). 
"Машъал": 1-тур, "Локомотив"га (0:1). 
"Олмалиқ": 19-тур, "Локомотив"га (1:3). 
"Қизилқум": 4-тур, "Бухоро"га (0:1).


Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика