UZ

Сўнгги янгиликлар

12:34Нани: "Роналдунинг 1000 та гол уриши осон. У бунинг учун керак бўлса энг кучсиз лигага кетади. Унга ҳужжатлаштирилган 1000 та гол керак - Пеле ва Ромарио каби урилган эмас”  3 12:00Бугунги ўйинлар: "Атлетико” уйда, “Ал Ҳилол”, “Барса” сафарда ва бошқалар  0 11:38Гласнер "Кристал Пэлас" боссларини танқид қилди: "Бизни ташлаб қўйишди. Захира ўриндиғида болалар ўтиришибди, сардорни эса ўйиндан бир кун олдин сотиб юборяпмиз. Жамоага нима дейишим керак? Ортиқ оғзимни очолмайман”  0 10:44Туркиянинг гранди ажойиб хайрияга қўл урди  0 10:15Гвардиола Гехининг транфери бўйича берилган саволга жавоб берди  0 09:46Sofascore. Шомуродов энг яхшилардан бири, Файзуллаев эса...  1 09:17Виталий Левченконинг янги жамоаси маълум  4 08:48Sofascore. Ҳусанов энг яхшилардан бири бўлди  10 08:20"Насаф" Сербия жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этди  7 07:53Нури Шаҳин кечаги учрашувдан сўнг Шомуродов ҳақида фикр билдирди  9 07:24Равшан Ҳайдаров: "Ўйин бўйича ҳеч қандай уяладиган жойимиз йўқ"  35 03:05А Серия. "Интер" ва "Наполи"да минимал ҳисобдаги ғалаба, "Ювентус" эса меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  1 00:57Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Аҳли" ва "Ал Насср" ғалабага эришди  0 00:42Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия Дортмунд"да ғалаба, "Байер"да эса мағлубият  4 00:30АПЛ. "Арсенал" "Ноттингем Форест" билан ўйинда очко йўқотди  18

Биласизми? Янгиликлар

Биласизми?

Жорий мавсумда Олий лигада "Локомотив" кетма-кет иккинчи маротаба чемпионликка эришди.

"Локомотив" сафига жорий мавсум аввалида келиб қўшилган Шуҳрат Муҳаммадиев, Мурод Бобожонов, Азизбек Омонов, Муҳаммад Коне, Блессинг, Идрис Бикмайкин, Бобур Давлатов каби футболчилар илк бор Ўзбекистон чемпиони номига сазовор бўлишди.

"Пахтакор"га иккинчи даврада ўтган Элдорбек Суюнов ва Шерзод Аъзамов эса кетма-кет бешинчи йил бронза медалларини қўлга киритишди.
Бу борада улар мутлоқ рекордчи бўлишди.

Мавсумни "Шўртан"да бошлаган Умар Эшмуродов эса давралар оралиғида "Насаф" ўтиб якунда кумуш медалларига эга чиқди. "Бунёдкор"дан "Насаф"га кўчиб ўтган Акмал Шораҳмедов қаторасига иккинчи йил кумуш медалларига сазовор бўлди. Ҳимоячи ўтган йили "Бунёдкор" билан 2-ўринни кўлга киритганди. Бу йили "Насаф" билан бу ишни такрорлади.

Шунингдек, "Пахтакор" устози Шота Арвеладзе бош мураббий сифатида илк бор совриндор бўлди.
Грузиялик мураббий "Пахтакор" билан бронза медалларини қўлга киритди.

Бу медал Арвеладзенинг мураббийлик фаолиятидаги илк соврин ҳисобланади.

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика