Бернарду Сильва Ибицадаги дам олишдан кейин қиз ўртоғи билан Манчестерга етиб келди + ФОТО
31 июл 2017 16:42
Янгиликлар
Бернарду Сильва Ибицадаги дам олишдан кейин қиз ўртоғи билан Манчестерга етиб келди + ФОТО
Англиянинг "Манчестер Сити" клуби АҚШда "International Champions Cup"даги иштирокини якунлаган бир пайтда жамоанинг янги аъзоларидан бири Бернарду Сильва Ибица соҳилларида қиз ўртоғи Алисиа Верранду билан дам олаётган эди.
"Монако"дан 43 миллион фунтга сотиб олинган Бернарду қиз ўртоғи билан клуб ихтиёрига етиб келди.
Бернарду Сильва қиз ўртоғи Алисиа Верранду билан бирга якшанба куни Манчестерга етиб келди.
"Манчестер Сити"нинг 43 миллион фунтлик хариди ёзги дам олишни Ибицада ўтказди.
22 ёшли Сильва Португалия терма жамоаси билан Конфедерациялар кубогида иштирок этгани боис қўшимча таътил олган эди.
Энди Бернарду Сильва янги жамоасига чемпион бўлиш учун ёрдам беришга киришиши мумкин.
Фикрлар