Бернарду Силва: "Бенфика" менга эҳтиёж сезса, жамоага қайтаман"

17 фев 2020, 01:45
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Бернарду Силва келажакда Лиссабон клубига қайтиши мумкинлигини инкор қилмади.

"Мен бу гапни бир неча марта такрорлаганман: "Бенфика"ни тарк этаётган палламда ўзимни жуда ёмон ҳис қилгандим". "Бенфика" мени ўз сафида кўришни хоҳласа, албатта, жамоага қайтаман. Ўйлайманки, бу воқеа қачондир содир бўлади", – деди португалиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, лиссаболиклар Бернардуни 2014 йилда "Монако"га ижарага берган, мавсум якунида французлар футболчининг трансфер ҳуқуқини 15,75 миллион евро эвазига харид қилганди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Sky Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›