Бернарду Силва Абдуқодир Ҳусанов ҳақида гапирди
01 мар 22:06
Янгиликлар
Бернарду Силва Абдуқодир Ҳусанов ҳақида гапирди
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Бернарду Силва жамоадоши Абдуқодир Ҳусанов ҳақида гапирди.
"Абдуқодир учун инглиз тилини билмасдан ва тилни озгина тушуниб Англияга келиш осонмас.
"У эҳтимол бир ҳафта шуғуллангандир. Ўйинчилар кам, жамоа олдингидек барқарор бўлмаган пайтда "Челси"га қарши ўйнашига тўғри келди, шу сабаб унга қийин бўлди ва илк ҳаракатидаёқ хатога йўл қўйди. Мен бироз бўлсада ундан босимни олишга ҳаракат қилдим.
У фантастик даражадаги иқтидор ва у бундай нарса каттароқ, тажрибалироқ ўйинчиларда ҳам бўлиб туришини тушуниши керак. Бундай вазиятларда қандай муносабатда бўлишингиз муҳим. Шундан сўнг у ўзига келди ва ўйиндан-ўйинга ривожланиб бормоқда, шундай экан унинг характери намоён бўлаётганини кўриш ёқимли", — деди Бернарду Силва.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради
Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"
Фикрлар