UZ

Сўнгги янгиликлар

20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  0 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  2 18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  12 18:13ОЧЛ-2. "Андижон" - "Ал Аҳли" (матнли трансляция)  56 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   1 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  12 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  1 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  6 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  2 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  3 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  12 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  8

Бердиёр Маъмуров: "Мухлисларимиз ғалабларни соғиниб қолишганди" Янгиликлар

Бердиёр Маъмуров: "Мухлисларимиз ғалабларни соғиниб қолишганди"

ПРО-Лига 15-туридан ўрин олган "Истиқлол" - "Зомин" (1:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар ёрдамчи мураббийи Бердиёр Маъмуров ўз фикрларини билдириб ўтди.




- Бердиёр ака, "Зомин" жамоаси сўнги поғоналарни эгаллаб турганига қарамасдан бугун сафарда "Истиқлол"ни мағлуб этишнинг уддасидан чиқди. Ўйин ҳақида фикрларингиз...

- Хабаринглар бор, жамоамиз бугунга қадар сўнги поғонани эгаллаб турганди. Бизда ҳам бошқа профессионал клублардан шароитларимиз кам эмас. Майдонларимиз яхши, ички муҳитимиз жойида, хомийларимиз мунтазам бизни қўллаб-қувватлаб келишмоқда. Аслида "Зомин" сўнги ўринларда юрадиган жамоа эмас. Таркибимизда бир қатор маҳоратли футболчилар бор.

Пандемия туфайли жамоамиз ҳар ўйиндан олдин тиббий текширувдан ўтади. Объектив ва субъектив сабабларга кўра ўйинлардан олдин таркибимизда йўқотишларга дуч келмоқдамиз. Уларнинг ўрнини тўлдириш учун ёш футболчилардан фойдаланишга тўғри келмоқда.

Эндиликда ҳаммаси жойига тушди, "Хоразм" билан ўйинга ҳам тўлиқ таркиб билан бордик. Мана бугунги ўйинга ҳам айрим футболчиларни айтмаса деярли тўлиқ шаклланган холда етиб келдик. Бугунги ўйинга клубимиз раҳбарлари ҳам келиб бизни қўллаб-қувватлаб туришди. Ўйиндан олдин биздан бугун юта оласизларми деб сўрашди, биз албатта ютамиз деб жавоб бердик. Мана раҳбарларимиз бизга яхши шароитларни яратиб беришди, натижамиз ҳам кўнгилдагидек бўлди. Мухлисларимиз ғалабаларимизни соғиниб қолишганди. Вилоятимиз ҳокими, шунингдек туманимиз ҳокими охирги ўринда бизга ярашмаслигимизни айтиб ўтишганди. Буларнинг ҳаммаси жамоамиз йигитларини руҳлантирди ва ғалабаларга эришмоқдамиз.

- Айни дамда қуйи тўртликда "Истиқлол" жамоаси очколар бўйича илгарилаб кетган. Эндиликда асосий кураш "Зомин", "Оқ-тепа" ва "Хоразм" жамоалари ўртасида кечади. Нима деб ўйлайсиз, жамоангиз навбатдаги турда "Оқ-тепа" билан кечадиган ўйинда ҳам бугунгидек иштиёқ билан ўйнай оладими?


- Насиб бўлса бугунги каби ўйин намойиш этамиз. Чунки бугун "Истиқлол"га қарши баҳсдан сўнг жамоамиз қайтиши керак эди. Лекин бугун бизга Фарғонада қолишимизни, яхши ҳордиқ чиқариб эртага Тошкентга жўнашимизни айтишди. Хомийларимиз жамоа "Оқ-тепа" майдонида машғулотлар ўтказиб, у ердаги муҳитга мослашиши бўйича шароитлар яратиб берадиган бўлишди. Уйга қайтиш йўқ, бизга шунча имконият яратиб беришмоқдами, биз ҳам муносиб равишда ғалабаларимиз билан жавоб беришимиз керак.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика