Бербатов: “Санчонинг МЮни танлашига ишончим комил эмас”

13 май 2020, 09:06
Димитар Бербатов Жейдон Санчо трансфери ҳақида фикрлари билан бўлишди.

“Санчонинг МЮни танлашига ишончим комил эмас. МЮда ҳозир Марсьяль, Рэшфорд ва Жеймс бор. Жамоада ҳозир яхши рақобат мавжуд. Санчо эса янги жамоасида ҳар бир ўйинда иштирок этишни хоҳлаши аниқ. Фикримча, Санчо доимо ўйин амалиётига эга бўладиган жамоани танлайди. Балки, у “Боруссия Д”да яна бир мавсум қолишга қарор қилар. Нима учун бундай бўлмаслиги керак?”, — дейди Бербатов.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Sky Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›