UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Бенжамин Уильямс бошқарган ўйинларда “Бунёдкор” фақат бир марта ютган Янгиликлар

Бенжамин Уильямс бошқарган ўйинларда “Бунёдкор” фақат бир марта ютган

Эртага “Бунёдкор” Осиё чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичидан ўрин олган “Ал Ҳилол”га қарши жавоб баҳсини ўтказади.
Хабарингиз бор, Тошкентда бўлиб ўтган биринчи ўйинда саудияликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб кетишди. Энди “Бунёдкор”нинг бор умиди эртанги баҳсдан.

Эртага бўлиб ўтадиган муҳим баҳсни Бенжамин Уильямс бошқаради. Статистикага қарайдиган бўлсак, Уильямс ҳозирча “Бунёдкор” учун омадли рефери ҳисобланмаяпти. ЧУнки ОЧЛ баҳсларида австралиялик ҳакам шу пайтгача “Бунёдкор” иштирокида бешта ўйинни бошқарган бўлиб, шундан биттасида “Бунёдкор” ғалаба қозонган. Яъни, 2010 йил ўтказилган “Бунёдкор” - “Ал Иттиҳод” учрашуви тошкентликларнинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топган.

Яна битта ўйинда дуранг қайд этилган. 2011 йил “Бунёдкор” сафарда БААнинг “Ал Ваҳда” клубига қарши баҳс олиб борган ва учрашув 1:1 ҳисобида якун топган. Қолган учта ўйинда “Бунёдкор” мағлуб бўлган. Мана шу мағлубиятларнинг иккитаси Саудияда рўй берган. 2009 йил “Бунёдкор” “Ал Иттифоқ”дан 0:4, 2010 йил “Ал Ҳилол”дан 0:3 ҳисобида енгилган. Ўтган йил Таиландда ўтказилган “Бурирам Юнайтед”га қарши беллашувни ҳам шу ҳакам бошқарган бўлиб, “Бунёдкор” 1:2 ҳисобида мағлуб бўлган.

Маълумки, Бенжамин Уильямс тажрибали ҳакамлар сирасига киради ва у бошқарган ўйинларда деярли хатога йўл қўймайди. Шунга қарамай, статистика ҳозирча “Бунёдкор” фойдасига ишлаётгани йўқ. Аммо умид қиламизки, эртанги баҳсда “Бунёдкор” бор кучни ишга солиб, Ар Риёддан ижобий натижа билан қайтади.

Бенжамин Уильямснинг “Бунёдкор” иштирокида бошқарган ўйинлари:

2009 йил. Гуруҳ босқичи. “Ал Иттифоқ” (С.Арабистони) – “Бунёдкор” 4:0
2010 йил. Гуруҳ босқичи. “Бунёдкор” – “Ал Иттиҳод” (С.Арабистони) 3:0
2010 йил. Нимчорак финал. “Ал Ҳилол” (С.Арабистони) – “Бунёдкор” 3:0
2011 йил. Гуруҳ босқичи. “Ал Ваҳда” (БАА) – “Бунёдкор” 1:1
2013 йил. Нимчорак финал. “Бурирам Юнайтед” (Таиланд) – “Бунёдкор” 2:1

Х.Холиқов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика