Бенземанинг машғулотларга қайтиш санаси маълум

Sherzod Nurmatov
30 ноя 2022, 12:18
Франциялик футболчи ЖЧ-2022 арафасида жароҳат олганди.

Мадриднинг "Реал" клуби ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Карим Бензема 9 декабрь куни машғулотларни давом эттиради.

"L'Equipe" хабарига кўра, 34 ёшли ҳужумчи тез орада "Реал" ихтиёрига етиб боради ва индивидуал машғулотларни бошлайди.

Эслатиб ўтамиз, Бензема ЖЧ-2022 бошланиши арафасида терма жамоанинг машғулоти вақтида жароҳат олган ва шундан сўнг Франция терма жамоаси сафини тарк этганди.

Бензема жорий мавсум "Реал" сафида Ла Лигада 7 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: L'Equipe

Сўнгги янгиликлар

Барча ›