Бенземанинг "Манчестер Сити"га қарши ўйинда иштирок этиши сўроқ остида

Aslanov Jasurbek
25 апр 2016, 12:25
"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан жамоа ҳужумчиси Карим Бензема "Манчестер Сити"га қарши Чемпионлар лигаси ярим финал баҳсида майдонга тушиши ёки тушмаслигини аниқ билмайди.

Франциялик футболчи "Райо Вальекано"га қарши баҳсда (3:2) жароҳат олди. Бензема 25 ва 26 апрель кунлари тиббий кўрикдан ўтади ва хулосаларга асосланиб унинг "Манчестер Сити"га қарши майдонга тушиши аниқланади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca