

Айнан ушбу келишмовчилик туфайли Бензема миллий терма жамоага чақирилмай қўйди.
Маълумотларга кўра, Вальбуэна матбуотга Бензема билан учрашиб қолса, қўл беришини айтди. Бироқ "Реал" футболчиси "Инстаграм"да шундай жавоб қайтарди: "Қўлинг ўзингда тураверсин".
2015 йилда Вальбуэна Бенземани ҳамтовоқлари билан товламачиликда айблаган эди. 2017 йилнинг ёзида "Реал" форварди судда ютиб чиқди ва у айбсиз деб топилди.



