Бензема ва Карвахаль Класикони ўтказиб юборади

Mirjalol Normatov
23 июл 2022
"Реал" ҳужумчиси Карим Бензема "Барселона"га қарши ўртоқлик ўйинини ўтказиб юборади.

Журналист Аранча Родригес хабарига кўра, франциялик футболчидан ташқари ҳимоячи Дани Карвахаль ҳам баҳсда иштирок эта олмайди.

Мадридликлар ҳужумчиси Эден Азар эса фаолиятида илк марта Класикода қатнашиши кутилмоқда. Бельгияликнинг "Реал"даги фаолияти давомида уни "Барса"га қарши баҳсларда иштирок этишига тўсқинликлар бўлмоқда.

"Реал" ва "Барселона" ўртасидаги баҳс 24 июль куни соат 08:00да старт олади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal