Бензема "Реал"га қайтадими?
03 мар 2025 16:39
Янгиликлар
Бензема "Реал"га қайтадими?
“Ал Иттиҳод” ҳужумчиси Карим Бензема келажакда "Реал"га қайтиш нияти борлигини яширмаяпти.
Франциялик футболчи 14 йил давомида “қаймоқранглилар” сафида ўйнаган ва 2023 йилда Саудия Арабистонига кўчиб ўтган. 37 ёшли футболчининг амалдаги битими 2025/26 йилги мавсум охиригача амал қилади.
“Фаолиятимни якунлаганимдан кейин футболга яқинроқ бўлишни хоҳлардим. Ҳа, Флорентино Перес билан. Мен "Реал"га қайтган бўлардим, нега энди йўқ?", – деди форвард.
Карим Бензема жорий мавсум "Ал Иттиҳод” сафида 21 ўйинда қатнашиб, 18 та тўп киритди ҳамда 7 та голга ассистентлик қилди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид". Ҳусанов жавоб ўйинини бошланғич таркибда бошлайди!
Фикрлар