UZ

Сўнгги янгиликлар

23:40Илҳом Мўминжонов: "ПРО-Лига янги мавсуми жуда қизиқарли ўтишига ишончим комил"  0 23:01"Барселона" Бастонини ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Интер" нархни эълон қилди  0 22:13"Пахтакор-Фарм" устози Бобур Абдураҳмонов: "Про лига ёш футболчилар учун яхши тажриба бўлади"  0 21:38"Истанбул Башакшехир" — "Трабзонспор". Таркиблар маълум  10 21:10Родриго учун мавсум якунланди  13 21:01Азамат Алланиёзов: "Арал"нинг мақсади — чемпионлик, мавсум бошланишини сабрсизлик билан кутяпмиз"  0 20:33"Астон Вилла" "Манчестер Сити" дарвозабонига кўз тикди  0 19:58"ТерДУ" устози Элдор Бойматов: "Қуръа яхши бўлди, университет жамоалари кутилмаган совға қила олади"  0 19:34"Милан" Жексонга кўз тикди  4 19:07Англия футбол ассоциацияси VAR'дан фойдаланишда инқилобий ўзгариш тайёрламоқда  3 18:39"Сурхон" Термизда аср ғалабасини қўлга киритиши мумкин  6 18:10ЎФА футболдан четлатган Жасур Мухторов 5,5 йилдан сўнг Суперлига ўйинини бошқаради  11 17:42"Пахтакор" сўнгги бор Қўқонда қачон ғалаба қозонган?  3 17:15Испаниялик мураббий "Андижон" ва "Навбаҳор"нинг муваффақиятли старти ҳақида гапирди  1 16:48Тареми Эронга қайтишни истаяпти  10

Бенитес "Реал"да қолади, Роналду ҳеч қандай ультиматум қўймаган Янгиликлар

Бенитес "Реал"да қолади, Роналду ҳеч қандай ультиматум қўймаган

"Реал" клуби президенти Флорентино Перес жамоа бош мураббийи Рафаэль Бенитесга ишонишини таъкидлаб ўтди.


"Бенитесга бўлган ишончимиз юқори. Биз унга ишонишда давом этамиз. Мухлисларнинг ҳолатини яхши тушунаман. Лекин ҳозир ақл билан иш қилиш зарур. Ишқибозларимиз жамоа ва футболчиларга ишонишлари лозим. "Реал" "Барселона"га қарши жуда ёмон ўйнади. Лекин бу футболчилар ўз ишларига нотўғри муносабатда дегани эмас. Мухлисларимизнинг талаб истакларини ҳурмат қиламан ва тушунаман. "Реал" мухлислари жуда талабчан. Ўйинга қандай таркибни қўйишни эса бош мураббий ҳал этади. Бу клубда жуда кўплаб мураббийлар ишлашган ва ҳар доим таркибда кимни туширишни ўзлари ҳал этишган", - дейди Флорентино Перес.

Флорентино Перес шунингдек бош мураббийни истеъфога чиқариш мавзуси клубда кўтарилмаганини ҳам айтиб ўтди.

"Клуб кенгашида ҳеч бир инсон бош мураббий масаласи борасида тўхталмаган. Истеъфо ҳақида ҳеч қандай гап-сўз бўлгани йўқ. Биз Бенитесга ишлашга имкон берамиз. Ҳеч бир футболчи, хусусан Роналду ҳам Бенитесни бўшатиш керак деб айтмаган. Криштиану мени ёки Бенитесни танлайсиз деб ҳам айтмаган. Кўпчилик менсиз "Реал"га янада яхши бўлади деб ўйламоқда. Мен бунга қўшилмайман. Роналду сотиш борасида ҳам мен ҳеч ким билан гаплашганим йўқ. Бу ёлғон маълумот. Бенитесга ишонмаслигимиз ҳақидаги хабарлар ҳам уйдирма", - деди Флорентино Перес.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика