UZ

Сўнгги янгиликлар

02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  1 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  0 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  4 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  2 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  11 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0 22:01МЮ Аморимга истеъфо учун 10,05 млн фунт тўлаб бериши керак  3 21:18РАСМАН: Беҳруз Асқаров — ОКМК футболчиси!  1 20:52"Интер" Канселу трансфери бўйича "Ал Ҳилол" билан келишувга эришди, аммо...  2 20:24"Ман Сити" Гвардиол ва Диашнинг жароҳати сабаб қишки трансфер ойнасида ҳимоячи сотиб олмоқчи  17 19:50"Бавария"нинг порлаб келаётган юлдузи "Реал"да ўйнашни орзу қилади  3 19:22Ашортиа: "Андроникашвили билан биргаликда "Андижон" яхши натижаларига эришиши учун ёрдам берамиз"  1 18:57Вадим Абрамов: "Аввал бизга етарлича баҳо беришмасди, энди эса даража кўтарилди"  5

Бенитес "Ливерпуль"нинг иккита камбэкини солиштирди Янгиликлар

Бенитес "Ливерпуль"нинг иккита камбэкини солиштирди

«Ньюкасл» бош мураббийи Рафаэль Бенитес ЕЧЛнинг жорий мавсум ярим финал жавоб баҳсида «Ливерпуль» томонидан Барселона» устидан қайд этилган камбэкни 2004/05 йилги Истанбулдаги «Милан»га қарши ҳал қилувчи учрашувдаги иродали ғалаба билан солиштирди.

“Мен қайд этган камбэк яхшироқ чиққан эди. Бу шундоқ ҳам кўриниб турибди. Сўровнома (Sky Sports томонидан ўтказилган) натижаларига кўра ҳам шундай. Мен қайд этган натижанинг олдида «Барселона» билан ўйинни яхши деб аташга имкон йўқ.  «Милан»дек жамоага 0:3 ҳисобида имкониятни бой бераётган эдик ва захирамизда 45 дақиқа бор эди. Мухлисларимиз танаффус пайтида бизга атаб қўшиқ куйлади. Миланликлар эса жуда хурсанд эди. Кейин эса биз чиқиб, 6 дақиқа ичида учта гол урдик ва Дудек сейв намойиш этди. Сўнгра қўшимча бўлимлар ҳамда пенальтилар серияси. Агар «Ливерпуль» бош совринга эга чиқса бу фантастик кўрсаткич бўлади. Бироқ, мен буни муҳокама қилиш ниятида эмасман. Улар «Барселона»га қарши баҳсни яхши ўтказишди. Барибир Истанбулдагиси бошқача бўлган", - дея қайд этган мураббий.

Рейтинг: +44   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика