Бен-Арфа ПСЖда қолишини тасдиқлади

Aslanov Jasurbek
1 сен 2017, 19:43
ПСЖ ярим ҳимоячиси Хатем Бен-Арфа жамоани тарк этмайди.

Франциялик футболчининг хизматларига "Фенербехче" қизиқаётган эди, аммо трансфер амалга ошмади. 30 ёшли хавбек "Инстаграм"даги саҳифаси орқали Париж клубида қолишини маълум қилди.

"Кутилганидек. Мен қоламан" - дейилади хабарда.

Хатем Бен-Арфа ҳамда ПСЖ ўртасидаги битим 2018 йилда якунига етади. Сўнгги мавсум футболчи Франция чемпионатининг 23 та учрашувида майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com