Бьелса “Лилл” бош мураббийи сифатида таништирилди
24 май 2017 01:55
Янгиликлар
Бьелса “Лилл” бош мураббийи сифатида таништирилди
Аргентиналик мутахассис Марсело Бьелса “Лилл” бош мураббийи сифатида расман таништирилди.
-Хотиним матбуот анжумани пайтида журналистларни кўзига қарашим кераклигини таъкидлади, дея гап бошлади аргентиналик мутахассис кулиб. –Қандай ўйин намойиш этамиз? Кўпроқ ҳужум қилиш, яхши ҳимояланишга ҳаракат қиламиз. Тўпни назорат қилишга уриниб кўрамиз. Бу қанчалик амалга ошади майдонда гувоҳ бўласизлар. Футболчилар доим жисмоний жиҳатдан идеал формада бўлишлари лозим. Менга футболчиларнинг майдонда ностандарт фикрлашлари муҳим. Ўйинимиз чиройли бўлиши ва энг муҳими натижа келтириши лозим.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида учталикка киради"
Фикрлар