UZ

Сўнгги янгиликлар

03:00АПЛ. "Челси" ўз майдонида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  2 02:57А Серия. Турин дербисида ҳисоб очилмади, "Милан" меҳмонда ғалабани қўлдан чиқарди  0 02:50Исломбек Исмоилов: "168 сантиметр бўйга эга футболчи 190 сантиметрликни ютиши жуда қийин"  2 02:06Эрон терма жамоаси ноябрь ойидаги йиғин учун таркибини эълон қилди  0 01:45Миср ноябрдаги йиғин учун таркибни эълон қилди, Салоҳ Ўзбекистонга қарши ўйнаши мумкин  0 01:36Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг ноябрь ойидаги йиғин учун таркиби маълум  0 01:22U-17 Жаҳон чемпионати. Ирландия — Ўзбекистон 2:1  0 00:40АПЛ. "Арсенал" меҳмонда 90+4 дақиқада урилган гол туфайли ғалабани қўлдан чиқарди  16 00:34Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Насср", "Ал Иттиҳод" ва "Ал Аҳли" иштирокидаги ўйинлар бўлиб ўтди, Роналду яна пенальтидан гол урди  2 00:30Ла Лига. "Атлетико" ўз уйида "Леванте"ни мағлуб этди, Гризманн захирадан майдонга тушиб, дубль қайд этди  1 00:13Суперлига. "Бунёдкор" – "Динамо" 1:3  0 23:38Бундеслига. "Байер" 6:0 ҳисобида ғалаба қозонди, "Бавария" ва "Боруссия Дортмунд" меҳмонда очко йўқотди  1 23:23Отабек Нарзуллаев: "Қарши ҳужум тактикасида ўйнаб ғалаба қозондик"  4 22:55ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди  124 22:17Рўзиқул Бердиев: "Ҳаммага раҳмат, бошқа гапим йўқ"  48

Туркиялик дарвозабон терма жамоа ихтиёридан кетиб қолди. У асосий таркибга киритилмаганидан хафа Янгиликлар

Туркиялик дарвозабон терма жамоа ихтиёридан кетиб қолди. У асосий таркибга киритилмаганидан хафа

"Лилл"нинг 25 ёшли аъзоси Берке Ўзер июнь ойида дебют қилиб, бор-йўғи 2 та ўртоқлик учрашувида майдонга тушганига қарамай, унинг амбициялари жиддий.

Аввалроқ мураббий дарвозабон кичик жароҳати боис Болгарияга қарши ўйнамаслиги ва таркибда кучлироқ футболчилар борлигини маълум қилганди.

Беркенинг хатти-ҳаракати ҳаммани ҳайратда қолдирди: у нарсаларини йиғиштириб, Францияга учиб кетган. Туркия футбол федерацияси бу ҳақда қуйидагиларни ёзди:

"Берке Ўзер жамоани ўз ихтиёри билан тарк этди. Таркибдан четда қолганини баҳона қилиб, рухсатсиз. Бундай хатти-ҳаракатларга йўл қўйиб бўлмайди. Интизом, ҳурмат ва жамоавий руҳ — биз ҳеч қачон муросага келмайдиган принциплар".

Футболчининг ўзи ҳаммасини рад қилиб, унга клубга қайтишга рухсат берилганини таъкидлади:

"Мен ўйин учун таркибни кўрдим ва тушундим: терма жамоада қарор қабул қиладиган одамлар ғалаба қозонишни хоҳламайди. Менинг ҳафсалам пир бўлди.

Атмосферани бузишни истамадим, шунинг учун ўйин олдидан мураббийлар штабига ўз фикрларимни бамайлихотир билдирдим. Ўзимни ноқулай ҳис қилганим учун йиғинни тарк этишимга рухсат беришди. Агар ўйнамасам эканман, клубнинг ўйинларига тайёрланишим керак".

Рейтинг: +6   

Фикрлар

   
13 окт 20:07:18
She'rxona
Undan zo‘rlari bor termasida. Galatasaraydagi Ug‘urjan Chakir, MYuda Bayindar bor. O‘tgan yili it tanimas Ayupsporda yurardi. Atrofidagilar yaxshi ishlab, Fransiyaga sotishni epladi. To‘g‘risi, noinsof ekan.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика