UZ

Сўнгги янгиликлар

07:56Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" Ҳамробеков жамоасига қарши майдонга тушади  1 07:29МЛС. Мессининг супер ўйини "Интер Майами"ни ярим финалга олиб чиқди  9 03:09Ла Лига. "Реал" "Эльче" билан ўйинда қоқилди, аммо биринчи ўринда қолди — "Барселона" билан орадаги фарқ 1 очко  44 03:02А Серия. "Милан" дербида "Интер"ни мағлуб этиб, жадвалда иккинчи ўринга чиқди  23 01:19Камбэк: Бабаян собиқ жамоасига қайтмоқда  28 00:49Саудия Арабистони. Роналду навбатдаги голини урган ўйинда "Ал Насср" "Ал Ҳалиж"ни тор-мор этиб, етакчиликни мустаҳкамлаб олди  9 00:41Ла Лига. "Атлетико" автогол эвазига "Хетафе"дан устун келди ва бошқа натижалар   0 00:33Бундеслига. "Лейпциг" "Вердер" устидан ғалаба қозониб, иккинчи ўринга кўтарилди, "Унион" минимал ҳисобда ютди  0 00:23Туркия Суперлигаси. Ютиб турган "Ризеспор" иккинчи бўлимда "Фенербахче"дан 5 та гол ўтказди, Алиқулов туширилмади  4 00:08А Серия. "Рома" "Кремонезе"ни ютиб, пешқадам бўлиб олди ва бошқа натижалар  2 23:32АПЛ. "Арсенал" "Тоттенхэм"ни тор-мор келтирди, Эзедан хет-трик!  20 23:18Лига 1. "Лион" охирги ўриндаги "Осер"ни ютолмади, "Брест" ўз уйида ғалаба қозониб, хавфли ҳудуддан чиқиб кетди  0 22:45Грузия чемпионатининг энг яхши ҳимоячиси фаолиятини Суперлигада давом эттиради  6 22:20"Йил кашфиёти" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  13 21:48Элит ОЧЛ баҳси ўзбекистонлик ҳакамларга ишониб топширилди  4

Туркиялик дарвозабон терма жамоа ихтиёридан кетиб қолди. У асосий таркибга киритилмаганидан хафа Янгиликлар

Туркиялик дарвозабон терма жамоа ихтиёридан кетиб қолди. У асосий таркибга киритилмаганидан хафа

"Лилл"нинг 25 ёшли аъзоси Берке Ўзер июнь ойида дебют қилиб, бор-йўғи 2 та ўртоқлик учрашувида майдонга тушганига қарамай, унинг амбициялари жиддий.

Аввалроқ мураббий дарвозабон кичик жароҳати боис Болгарияга қарши ўйнамаслиги ва таркибда кучлироқ футболчилар борлигини маълум қилганди.

Беркенинг хатти-ҳаракати ҳаммани ҳайратда қолдирди: у нарсаларини йиғиштириб, Францияга учиб кетган. Туркия футбол федерацияси бу ҳақда қуйидагиларни ёзди:

"Берке Ўзер жамоани ўз ихтиёри билан тарк этди. Таркибдан четда қолганини баҳона қилиб, рухсатсиз. Бундай хатти-ҳаракатларга йўл қўйиб бўлмайди. Интизом, ҳурмат ва жамоавий руҳ — биз ҳеч қачон муросага келмайдиган принциплар".

Футболчининг ўзи ҳаммасини рад қилиб, унга клубга қайтишга рухсат берилганини таъкидлади:

"Мен ўйин учун таркибни кўрдим ва тушундим: терма жамоада қарор қабул қиладиган одамлар ғалаба қозонишни хоҳламайди. Менинг ҳафсалам пир бўлди.

Атмосферани бузишни истамадим, шунинг учун ўйин олдидан мураббийлар штабига ўз фикрларимни бамайлихотир билдирдим. Ўзимни ноқулай ҳис қилганим учун йиғинни тарк этишимга рухсат беришди. Агар ўйнамасам эканман, клубнинг ўйинларига тайёрланишим керак".

Рейтинг: +6   

Фикрлар

   
13 окт 20:07:18
She'rxona
Undan zo‘rlari bor termasida. Galatasaraydagi Ug‘urjan Chakir, MYuda Bayindar bor. O‘tgan yili it tanimas Ayupsporda yurardi. Atrofidagilar yaxshi ishlab, Fransiyaga sotishni epladi. To‘g‘risi, noinsof ekan.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика