Беллингем - МЮнинг 2023 йилдаги асосий трансфер мақсади

Aslanov Jasurbek
8 ноя 2022, 02:17
"Манчестер Юнайтед" Дортмунднинг "Боруссия" клуби ярим ҳимоячиси Жуд Беллингемга қизиқиш билдирмоқда.

Футболчи инглиз клубининг асосий трансфер мақсадига айланган. Манкунианлар бош мураббийи Эрик тен Хаг ушбу трансферни 2023 йилда амалга оширмоқчи.

"Манчестер Юнайтед"дагилар Беллингемнинг нархи 150 млн. евро атрофида бўлишига умид қилишмоқда. "Юнайтед"да бу харидни амалга ошириш имкноиятлари катта эмас, чунки молиявий фэйр-плей ушбу трансферга тўсқинлик қилиши мумкин.

Бундан ташқари "Ливерпуль" ҳам ушбу футболчига "оғиз солмоқда". Беллингемга шахсан Юрген Клопп қизиқиб қолган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports