Беллингем "Барселона"га қарши ўйнай олади

Оқил Абдубарноев
27 окт 2023, 00:43
Жуд Беллингем "Барселона"га қарши ўйинда майдонга тушади.

20 ёшли англиялик ярим ҳимоячи Чемпионлар лигаси доирасида "Брага"га қарши ўйинда (2:1) мушакларидаги оғриқ туфайли алмаштирилди.

"Реал Мадрид" бугун машғулотларга қайтди. Жуд жамоаларидан алоҳида шуғулланди, аммо эртага умумий гуруҳга қайтади.

"Мен классикода иштирок этаман", деди Беллингем TVE телеканалидаги эфирда.

Ла Лиганинг 11-туридан ўрин олган "Барселона" - "Реал" учрашуви 28 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 19:15 да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›