Беларусь Кубоги. Ўзбекистонлик ўйинчилар ҳаракат қиладиган "Энергетик-БГУ" "Барановичи" меҳмони бўлади
22 июн 2022 17:42
Янгиликлар
Беларусь Кубоги. Ўзбекистонлик ўйинчилар ҳаракат қиладиган "Энергетик-БГУ" "Барановичи" меҳмони бўлади
Бироздан сўнг Беларусь Кубоги 1/16 финал доирасидаги "Барановичи" — "Энергетик-БГУ" ўйини бошланади.
Баҳс "Локомотив" (Беларусь) стадионида Тошкент вақти билан соат 18:30да старт олади.
Хабарингиз бор, "Энергетик-БГУ" сафида тўрт нафар ўзбекистонлик футболчи ҳаракат қилади.
Улардан уч нафари асосий таркибда ўйинни бошлашади — Абдихолиқов, Жумақулов ва Хусанов. Абдураҳмонов эса ўйинни захирадан бошлайди.
Эслатиб ўтамиз, "Энергетик-БГУ" мамлакат чемпионатида етакчилик қилмоқда, Бобир Абдихолиқов эса тўпурар бўлиб турибди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар