UZ

Сўнгги янгиликлар

19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  0 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  4 18:35Қозоғистон — Бельгия. Таркиблар маълум  7 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  31 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  3 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  10 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   15 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  9 14:24ПСЖ Винисиус учун лойиҳа тайёрламоқда. Парижликлар бразилияликни текинга қўлга киритишмоқчи  5 13:22Гарсия "Реал"дан кетадими?  2 12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  1 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  7 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  21

Беларусь кубоги. "Энергетик-БГУ" қўшимча дақиқаларда урилган гол эвазига кейинги босқичга йўл олди, Абдихолиқовдан гол+пас Янгиликлар

Беларусь кубоги. "Энергетик-БГУ" қўшимча дақиқаларда урилган гол эвазига кейинги босқичга йўл олди, Абдихолиқовдан гол+пас

Беларусь Кубоги 1/16 финал доирасидаги "Барановичи" — "Энергетик-БГУ" ўйини якунланди.

Мазкур баҳсни меҳмонлар сафида тўрт нафар ўзбекистонлик футболчидан учтаси асосий таркибда ўйинни бошлашди — Абдихолиқов, Жумақулов ва Хусанов. Абдураҳмонов эса иккинчи бўлим бошида Жумақулов ўрнига майдонга тушди ҳамда иккинчи голга ассистлик қилди. Қайд этиш жоиз, Жумақулов биринчи бўлимнинг 24-дақиқасида огоҳлантирилишга ҳам улгурди. 

Учрашувдаги дастлабки гол узоқ кутилди. 88-дақиқада ўзбекистонлик ҳужумчи Бобир Абдихолиқов меҳмонларни олдинга олиб чиқди, бироқ ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда мезбонлар ҳисобни тенглаштирди. Қўшимча бўлимлар давом этаётган бир паллада Гришенко муҳим гол уриб, жамоасини олдинга олиб чиқди, 116-дақиқада эса дублга эришиб, ҳисобни ишончли кўринишга келтириб қўйди. Сўнгги голга ҳам айнан Абдихолиқов голли узатмани амалга оширди. Шу тариқа, ҳамюртларимиз тўп тепадиган "Энергетик-БГУ" клуби мусобақанинг 1/8 финалига йўлланмани қўлга киритди.

"Барановичи" — "Энергетик-БГУ" 1:3

Голлар: Абдухолиқов, 88 (0:1), Кипра, 90+1 (1:1), Гришенко, 103 (1:2), Гришенко, 116 (1:3)

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика