UZ

Сўнгги янгиликлар

19:24"Ювентус" футболчиси Дуглас Луис фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 18:59"Арсенал" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  1 18:52"Навбаҳор", "Динамо", "Бухоро"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари  5 18:29Эшитдик-да! Жамшид "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га қайтмоқда  10 18:15"Арсенал" мухлислари Мадуэке трансферига қарши чиқишмоқда  3 17:46Абрамов, Алибоев, Неъматов ва Сергеев — Суперлигада 1-давранинг энг яхшилари  1 17:20Месси "Барселона" учун хайрлашув учрашувини янгиланган "Камп Ноу"да ўтказади  4 16:52Пенальтилар статистикаси: Биринчи даврада ким кўп пенальти тепди ёки умуман нуқтага ҳам яқинлашмади?  0 16:24Пулишич Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  3 15:57Ресан, Ратиньо, Цигер... Суперлиганинг 1-давра легионерлар рамзий терма жамоаси  4 15:42"Байер" ақшлик футболчини 35 млн еврога харид қилди  0 15:17Расман: Пиоли янги жамоасини қабул қилиб олди  0 14:29Сергеев, Дориев, Мозговой... Суперлиганинг 1-давра рамзий терма жамоаси  8 14:16Шойқулов "Андижон"дан кетди  2 13:46Итальян клуби Санчо учун МЮга 10+5 млн евро таклиф қилди  1

Беларусь чемпионати тугашига 3 тур қолди. Чемпионлик ва тўпурарлик учун кураш қизғин тус олди (+жадвал) Янгиликлар

Беларусь чемпионати тугашига 3 тур қолди. Чемпионлик ва тўпурарлик учун кураш қизғин тус олди (+жадвал)

Бугун Беларусь Олий Лигаси 25-тури доирасида қолдирилган “Белшина” – “Шахтёр” (Солигорск) учрашуви бўлиб ўтди ва унда меҳмонлар йирик ҳисобда зафар қучди.

Солигорскликлар сафида Жасурбек Яхшибоев хет-трикка эришди ва жамоадоши Юлиус Сзокенинг голига ассист бўлди.

“Шахтёр” бугунги ғалабадан кейин мусобақа жадвалида 52 очко билан 2-ўринда бормоқда. Пешқадам БАТЭ билан орадаги фарқ эса атиги 1 очкони ташкил этмоқда.

Шунингдек, Яхшибоев чемпионатдаги голлари сонини 16 тага етказиб олган ҳолда тўпурар бўлиб турган Максим Скавишга (БАТЭ, 17 гол) яқинлашиб олди.

Чемпионат тугашига уч тур қолди ва 28-тур баҳслари эса 6-8 ноябрь саналарига белгиланган. Ғолиблик учун курашаётган "Шахтёр" ва БАТЭ 7 ноябрда ўзаро тўқнаш келади. Мазкур баҳс Тошкент вақти билан 21:00 да бошланади.

Рейтинг: +30   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика