UZ

Сўнгги янгиликлар

01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  3 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  3 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  0 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  0 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  2 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  6 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  4 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  7 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  5 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  14 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  14 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  2 20:20МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган  0

Беларусь чемпионати. "Энергетик-БГУ" Абдихолиқовнинг сўнгги дақиқада урган голи эвазига ғалаба қозонди Янгиликлар

Беларусь чемпионати. "Энергетик-БГУ" Абдихолиқовнинг сўнгги дақиқада урган голи эвазига ғалаба қозонди

Беларусь Олий лигасининг 11-туридан ўрин олган "Белшина" — "Энергетик-БГУ" учрашуви якунланди.

Муросасиз кечган учрашувнинг 90+4 дақиқасида Бобир Абдихолиқов рақиб дарвозасини ишғол қилиб, жамоасига қимматли уч очкони тақдим этди. Қайд этиш жоиз, меҳмонлар сафида ўзбекистонлик уч нафар футболчи — Абдуқодир Ҳусанов, Шоҳруҳ Абдураҳмонов ва Бобир Абдихолиқов учрашувни асосий таркибда бошлади ва учрашувда тўлиқ иштирок этишди. Қолаверса, Абдураҳмонов ягона голга ассистентлик қилди, шунингдек, биринчи бўлимнинг 38-дақиқасида ҳакам томонидан огоҳлантирилди.


"Энергетик-БГУ" айни дамда 25 очко билан чемпионат пешқадами бўлиб турибди. Икки очко кам тўплаган, бироқ икки ўйин кам ўтказган БАТЭ иккинчи поғонадан ўрин олган. Мағлубиятга учраган "Белшина" эса 11 очко билан 11-ўринда жойлашган.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика