UZ

Сўнгги янгиликлар

22:15МЮ нархи 60 млн. фунт бўлган ҳужумчини сотиб олиши мумкин  0 22:00Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Сурхон"га енгилди  57 20:33"Реал" сардори жароҳатидан қутилди ва майдонга қайтишга тайёр  1 19:50"Реал" трансфер мақсадларининг биридан воз кечди  3 19:21"Ювентус" юлдуз ҳужумчиси учун бор-йўғи 20 млн сўрамоқда  5 18:44"Реал" Клублар ўртасидаги ЖЧдан кейин яна бир ҳимоячи билан шартнома имзолайди  3 18:18Лопетегининг сўровига биноан Ал Хайдос Қатар терма жамоасига чақирилди  7 17:45"Навбаҳор" футболчиси Беларусга йўл олмоқда  15 17:23Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал босқичи ўйинларида ишловчи расмийлар билан танишинг  2 17:02"Динамо" ҳамда "Нефтчи" ўртасидаги қолдирилган баҳсга ҳакамлар тайинланди  4 16:41Қозоғистон футбол федерацияси президенти Ўзбекистон билан ўйин ҳақида баёнот берди  18 16:18Игорь Шквирин Европа клубига ўтиши нега барбод бўлганини айтиб берди  16 16:11"Бунёдкор" "Сўғдиёна"ни ранжитган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:38"Рома" "Борнмут" аъзосини харид қилмоқчи  0 15:12GiveMeSport дунёнинг энг яхши футболчилари рейтингини эълон қилди  5

Бекзод Қодирқулов: "Азамат Абдураимовнинг истеъфоси? Бу савол раҳбариятга берилгани маъқул" Янгиликлар

Бекзод Қодирқулов: "Азамат Абдураимовнинг истеъфоси? Бу савол раҳбариятга берилгани маъқул"

Про лиганинг 14-туридан ўрин олган "Янгиер" - "Олимпик"(2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Бекзод Қодирқулов фикрларини билдириб ўтди.

"Ушбу ғалаба аввало мухлисларники, бутун Янгиер ва Сирдарё вилоятиники, деб ўйлайман. Кучли рақиб билан муносиб ўйнаб ғалаба қозондик. Ўйин тенг курашлар остида бошланди. Икки жамоада ҳам ўзига яраша вазиятлар бўлди. Биринчи бўлимнинг ўзида 2-3та гол уришимиз мумкин эди. Биласиз, "Олимпик" яхши кўзга кўринган йигитлардан ташкил топган жамоа ҳисобланади. Шунинг учун астойдил тайёргарлик кўргандик. Уларнинг ўйин услубини ўрганиб назарий машғулотларда йигитларга тушунтиргандик. Рақиб футболчиси қизил карточка олганидан сўнг ўйиндаги устунлик биз томонга ўтди. Тажрибали футболчиларнинг вазиятлардан фойдалана олгани ўз сўзини айтди. Ёзги трансферлар ойнасида тажрибали футболчилар ўрнига ёш келажаги бор ижрочиларни олдик. Бундан мақсад жамоани ёшартирган ҳолда кейинги мавсумга тайёрлаш",- дейди Бекзод Қодирқулов.

- Жамоани Абдумалик Абдуллаев каби тажрибали футболчилар қаторида легионерлар ҳам тарк этди. Бу молиявий ҳолат билан боғлиқми? Ёки жамоани ёшартириш учунми?
- Жамоада молиявий томондан ҳаммаси яхши. Клуб президенти ҳар томонлама таъминлаб турибди. Мақсад жамоани ёшартириш эди. Биринчи ўйиндан янги келган футболчилар ғалабага ўз ҳиссасини қўшди.

- Давралар оралиғидаги трансферлардан ўзингиз қониқдингизми?
- Трансферлардан юз фоиз қониқа олмадим. Биз таклиф қилган икки нафар футболчи турли сабабларга кўра кела олмади. Лекин уларнинг ўрнини тўлдиришга ҳаракат қиламиз.

- Азамат Абдураимовнинг истеъфоси тез юз берди.Бу нима билан боғлиқ?
- Ушбу саволни клуб раҳбариятига берсангиз маъқул бўларди.

- Иккинчи голни урган Фахриддин Алимов "Динамо"дан сотиб олиндими ёки ижарага?
- Фахриддин Алимов ижарага олинди. Агар йилни охиригача бизда яхши таассурот қолдира олса, кейинги йилга ҳам шартнома қилиш кўзда тутилган.


Янгиер

Шероз Жалолов - 19', Фаҳриддин Алимов - 83'

ПРО лига. 14-тур

04/08/2021, 17:30

0
:
2
Тугади

Олимпик

45'
90'
19'  Шероз Жалолов
50'  Бекзод Толибжонов
65'  Шероз Жалолов (Тўлқин Эргашев)
79'  Достон Мелиқўзиев (Фаҳриддин Алимов)
79'  Мпако Этаме Жером (Муҳаммадқодир Раҳимберганов)
83'  Фаҳриддин Алимов
90'  Ёдгор Назаров (Шохзамон Хайруллаев)
90'  Ойбек Аҳматов (Хуршид Асқаралиев)
26'  Шаҳзод Тоиров
46'  Шоҳжаҳон Султонмуродов (Муҳаммадали Ғиёсов)
46'  Талгат Нигматуллин (Элдор Бегимов)
61'  Бектемир Абдуманнонов (Алишер Одилов)
61'  Отабек Жўрақўзиев (Фаррух Мухторов)
77'  Беҳзод Шамсиев (Любомир Бондаренко)

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика