UZ

Сўнгги янгиликлар

17:45Жаҳон чемпионатининг тўртта юлдузли иштирокчиси март ойида АҚШда учрашади  0 17:18Куни кеча "Сурхон"дан кетган мураббий Зейтуллаев штабида иш бошлади  1 16:57"Арсенал" етакчиси муаммога дуч келди  0 16:35Миржалол Қосимов: "Жон сақлаш учун курашгандан кўра ўйнамаган яхши"  2 16:17Ўзбекистонлик ҳакамлар Осиё Кубоги ўйинида ишлайди  1 15:50Саудия Арабистони гранди Брунуга йирик битим таклиф этмоқда  3 15:22"Арсенал" Англия терма жамоаси ҳимоячиси учун курашга қўшилди  2 14:56Карпенко "Бухоро"дан кетди  1 14:30Суперлиганинг 2025 йилдаги энг яхши мураббийи Қозоғистонда ишлайди  4 14:09​Расман: "Манчестер Сити" Семеньони сотиб олди  4 13:48Токотаев "Локомотив"да тиббий кўрикдан ўтолмади  11 13:25"Манчестер Юнайтед" янги мураббий бўйича қарорни кечиктирди  4 12:57"Фенербахче" Гендузини сотиб олди  0 12:30Кемалар шайланмоқда. Қайиқлар-чи?  2 12:00Бугунги ўйинлар: “Боруссия Д” сафарда, футзалда қизиқарли баҳслар ва бошқалар  0

Бекободдан фотомақола Янгиликлар

Бекободдан фотомақола

Бекободда "Пахтакор"ни қабул қилган Рустам Мирсодиқов жамоаси бир тўп фарқи билан мағлубиятга учради.

Келинг аввал бир саволга жавоб бериб ўтсам. "Металлург" очко олиши мумкин эдими? 


Ҳа, агар майдоннинг ҳолати яхши бўлганида. Майдонда тўп жуда ҳам оғир ҳаракат қилди. Футболчиларни ҳаракати ҳам жуда суст. Натижада кўпгина вазиятларда икки жамоа аъзолари ҳам тўпни қабул қилишда ва узатишда кўплаб хатоларга йўл қўйдилар. 16-дақиқада Одилов 100% имкониятни қўлдан бой берди. Қанотдан етказиб берилган тўпга тепиш чоғида, 11 метрлик нуқта олдида у майдоннинг ҳолати яхши эмаслиги туфайли йиқилиб тушди. Айнан шу вазият гол билан якунланганида "Металлург" иккиланмай ҳеч бўлмаса дуранг натижани қайд этган бўларди. 


Жарима майдончаси ичида иш чиқмаганидан кейин "Пахтакор" узоқдан зарба беришга ўтди. Биринчи гол ҳам айнан шундай вазиятда урилди. Анча вақтини захира ўриндиғида ўтказиб юбораётган Баҳодир Пардаев учрашувнинг энг яхши футболчиси бўлди. "Пахтакор"нинг оғриқли нуқтаси сифатида Станислав Андреевни кўрсатиш мумкин. 90+1 дақиқада футболчи 100 % имкониятни кўкка совурди. "Металлург"ни қарши ҳужуми эса жарима зарбаси билан тугади ва Тошматов "16"ни ёнидан гол уришда қийинчиликка учрамади.


Ўйинга оид яна бир эътирофга Зафар Сафоев муносиб. Жорий мавсумда дебют ўйинини ўтказган дарвозабон биринчи ўйинида, жиддий рақиб олдида ўзини йўқотиб қўйгани йўқ. Дарвозаси тўридан ўрин олган иккита тўпда ҳам унинг айби бўлмади. Икки бўлимда ҳам "Металлург"ни қийин вазиятлардан олиб чиқиб кета олди. Қолганини суратлар орқали томоша қилинг.




- Тўплар бор, янгисидан, ўйналмаган, тепилмаганидан бор! Келиштириб берамиз...




- Оғайни, илтимос тепиб қўймагин. Ўзи ҳозиргина сотиб олдим...




Тўп тепиш мумкин бўлмаса нима қиламиз? Кел яхшиси кураш тушамиз. Демак, майдонда грузиялик полвон, ўзбек полвонига қарши...


Нодирхўжа Юлдашев

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика