UZ

Сўнгги янгиликлар

18:30Суперлига. "Бунёдкор" - "Сурхон" 0:1 (матнли трансляция)  0 18:27Нидерландия чемпиони номи маълум бўлди  0 18:00Суперлига-2024. "Навбаҳор" — "Локомотив" 1:0 (матнли трансляция)  17 18:00АПЛ. "Стэмфорд Бриж"да "Челси" ва "Вест Хэм" ўртасида Лондон дербиси бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  2 17:26А Серия. "Кальяри" ўз майдонида ўн киши бўлиб дуранг қайд этди, Шомуродов эса...  18 17:24"Бунёдкор" — "Сурхон". Таркиблар маълум  1 16:51"Навбаҳор" — "Локомотив". Таркиблар маълум  6 16:29Breaking News: "Жирона" келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этмаслиги мумкин  13 16:02Ферлан Менди "Реал"даги тақдири деярли ҳал бўлди  4 15:11"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш  1 14:48Эрон чемпионати. Остон Ўрунов индивидуал мукофотни қўлга киритди  2 13:53Тухель итальян грандини бошқариши мумкин  3 13:16Винисиус "Реал"нинг муддатидан аввалги чемпионлигига икки сўз билан изоҳ берди  5 12:55Дориевнинг голи "Сўғдиёна"га Андижонда ғалабага келтирган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  6 12:17"Челси" А Сериядаги ҳужумчи учун 90 млн евро ва Лукакуни таклиф қилади?!  5

Бекободда ёпиқ ўтган учрашувда "Металлург" Тожикистон чемпионига мағлуб бўлди Янгиликлар

Бекободда ёпиқ ўтган учрашувда "Металлург" Тожикистон чемпионига мағлуб бўлди

Жасур Абдураимов мураббийлигидаги "Металлург" жамоаси иккинчи даврага тайёргарликни давом эттирмоқда.

Бекободликлар кеча тайёргарлик доирасида ўртоқлик учрашувида майдонга тушишди. Тожикистоннинг "Истиқлол" жамоаси рақиблик қилган баҳсда майдон эгалари 0:1 ҳисобида мағлубиятга учради. 54-дақиқада Вахдат Ханоновнинг узатмасидан сўнг Шервони Мабатшоев гол уриб ҳисобни очди. Унинг чамаси 17 метрлардан йўллаган кучли зарбаси Акмал Турсунбоев қўриқлаётган дарвоза тўридан жой олди. Айтиб ўтиш жоиз учрашув меҳмон жамоанинг талабига биноан ёпиқ тарзда ўтказилди ва стадионга мухлислар киритилмади.


"Истиқлол" навбатдаги икки ўртоқлик учрашувини "Сўғдиёна" ва "Локомотив"га қарши ўтказади.

"Металлург" ўйинни қуйидаги таркибда бошлади.

Александр Лобанов, Одил Абдумажидов, Дамир Темиров, Иброҳим Ибрагимов, Станислав Андреев, Акбар Исматуллаев, Ихтиёр Тошпўлатов, Шаҳзод Ғофурбеков, Аброр Тошқўзиев, Худойшукур Сатторов, Саламат Қуттибоев, Иван Нагаев.

Захирадан тушганлар: Акмал Турсунбоев, Камолиддин Тожиев, Руслан Розиев, Абдураҳмон Абдулҳақов, Маҳмуджон Қудратуллаев, Зоҳид Абдуллаев.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика