UZ

Сўнгги янгиликлар

23:28Вадим Абрамов: "Бугун жамоам жуда оғир ўйнади"  3 23:06Брайан Риаскос: "Суперлига – бир қараганда осон, аммо аслида жуда мураккаб турнир"  2 22:59Виталий Левченко: "Динамо"нинг турнир жадвалида биздан юқори эканлиги футболчиларга қўшимча мотивация берди"  3 22:25Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Лаос дарвозасига еттита жавобсиз тўп киритди  6 22:19"Милан" 20 млн евродан зиёдга Италия термаси футболчисини сотиб олади  1 22:14Ўзбекистон кубоги. Чорак финалнинг барча иштирокчилари аниқ!  2 21:58Суперлига. "Нефтчи" қолдирилган ўйинда "Динамо"ни ишончли ҳисобда ютиб, 3-ўринга кўтарилиб олди  53 21:55Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" ва "Навбаҳор" ўз рақибларини мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олишди  24 21:10Расман: "Атлетико" Баэнани "Вильярреал"дан 45+5 миллион еврога сотиб олди  0 20:35Расман: "Челси" 60 миллион фунтлик трансферни амалга оширди  1 18:50Куртуа Трент ҳақида: "Унинг жарима зарбалари ва бурчак тўплари – бошқа даражада, бундай техникaни ҳеч қачон кўрмаганман"  4 18:27Эшитдик-да! Шацких "Пахтакор"дан икки андижонлик футболчини "Андижон"га олиб келмоқчи  18 17:49Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Opta жавоб берди  12 17:10Лаутаро билан Чалханоғлу ўртасидаги низо туфайли "Интер"да фавқулодда йиғилиш бўлиб ўтди  4 16:05Марказий Осиё. Қозоғистонда пешқадам очко йўқотди, Қирғиз Республикасида кубок ярим финалчилари маълум, Туркманистонда "Аркадағ" 3 та гол ўтказиб юборди  1

"Баъзида майдонда шунчаки жанг қилардик" — Игорь Шквирин "Пахтакор" ва "Қайрат"нинг СССР давридаги ўзаро ўйинлари ҳақида Янгиликлар

"Баъзида майдонда шунчаки жанг қилардик" — Игорь Шквирин "Пахтакор" ва "Қайрат"нинг СССР давридаги ўзаро ўйинлари ҳақида

Мазкур клублар ўртасидаги сўнгги баҳс иштирокчиси интервью берди.

Тез орада Тошкентда "Пахтакор" - "Қайрат" учрашуви бўлиб ўтади. Клублар сўнгги бор 1990 йилда учрашишган. Championat.Asia мухбири Николай Егоричев ўша беллашув иштирокчиси Игорь Шквирин билан суҳбатлашди. “Пахтакор”нинг афсонавий ҳужумчиси совет даврида “Қайрат”га қарши ўйинлар қай тарзда ўтганини ёдга олди.

- Эҳтимол кўпчиликка номаълум бўлиши мумкин, ҳозирда нима иш билан бандсиз?

- Айни дамда АГМК таркибида мураббий-селекционер бўлиб ишлайман.



- "Пахтакор" ва "Қайрат" ўртасидаги охирги ўйинни эслайсизми?

- Тўғрисини айтсам, Олмаотада бўлиб ўтган биринчи давра ўйини кўпроқ ёдимда қолган - назаримда, ўшанда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонгандик. “Қайрат”га қарши ўз уйимизда қандай ўйин намойиш этганимизни эслолмайман. Ўша баҳсда ҳам ғалаба қозонганмидик?

- Ҳа, 2:1 ҳисобида.

- Шундай. "Қайрат"га қарши биринчи ўйиндан сўнг биз учун ишларимиз ривожланиб кетганини аниқ эслайман. Мавсум бошланиши унчалик муваффақиятли бўлмади: биз яхши ўйин кўрсатаётгандик, лекин кўпинча сафардаги баҳсларда нимадир етишмаётганди. СССР Олий лигасига чиқиш учун нафақат ўз майдонида, балки рақиб майдонида ҳам имкон қадар кўпроқ ғалаба қозониш керак эди. Олмаотадаги ғалабадан кейин эса керакли позицияни қўлдан бой бермадик (“Пахтакор” якунда Биринчи лигада иккинчи ўринни эгаллаб, Олий лигага йўлланма қўлга киритди – эслатма). Биринчи лигада етти йил иштирок этганимиздан сўнг, Олий лига йўлланмасини қўлга киритиш биз учун жуда муҳим эди.

- Қайрат билан қарама-қаршилик шахсан сиз учун қандай аҳамиятга эга?

- Бу икки жамоа ўртасидаги учрашувлар ҳамиша мухлисларда катта қизиқиш уйғотиб келган, футболчилар эса, таъбир жоиз бўлса, юқори жанговар шайликда майдонга тушишган. Албатта, мукофот пули юқори эди. Сиёсий сабабларсиз бундай ишларни амалга ошириб бўлмайди, бундан қутулиб ҳам бўлмайди. Ҳозирги кунда спорт сиёсатдан йироқ эканлиги ҳақидаги гаплар тез-тез қулоққа чалинади, аммо мутлақо ундай эмас. Ўшанда ҳам шундай эди: албатта, улар бизнинг қўшниларимиз, лекин республикалар ўртасида баъзи саволлар пайдо бўлганди. Шу боис, ўзаро ўйинлар ҳар икки томон майдонида кескин курашлар остида кечган.

Баъзида футбол иккинчи планга тушиб қолар ва биз майдонда шунчаки жанг қилардик. Футболчилар бир-бирини майиб қилмасди, аммо уларнинг ҳиссиётлари тўлиб-тошарди. Агар ўйин четлатишларсиз ўтган бўлса, бу қониқарсиз ўйин деб ҳисобланган. Аммо кураш фақат майдонда юз берарди. Тошкентда ҳам, Олмаотада ҳам ўйиндан сўнг “Қайрат” футболчилари билан учрашиб, қайсидир ресторанда ўтириб суҳбатлашардик.

- “Пахтакор” ва “Қайрат” ўртасидаги қарама-қаршиликни "Спартак" (Москва) — "Динамо" (Киев) дербисига қиёслаш мумкинми?

- Ҳа, тахминан бир хил эди. Шунингдек, рўйхатга Душанбенинг “Помир” жамоасини ҳам қўшишингиз мумкин, уларга қарши ўйинлар ҳам принципиал аҳамиятга эга эди.

- “Пахтакор” қўшни мамлакат клублари билан ўйинларга алоҳида тайёргарлик кўрадими?

- Алоҳида тайёргарлик кўради дея олмайман. Агар ғалаба қозонишни истасанг, қўлингдан келганини қиласан. Аммо ўйингача бўлган муҳит бунга имконият ҳозирларди: Ўзбекистон Компартияси Марказий Қўмитаси ходимлари келиб, "Фақат ва фақат ғалаба қозониш керак" дейиши керак бўларди. Учрашувлар олдидан кўпроқ тайёргарлик кўриларди.

- Алишер Никимбаевнинг сўзларига кўра, Қозоғистон футболи техник жиҳатдан камроқ ва жисмоний тайёргарликка кўпроқ эътибор қаратади. Сиз бу фикрга қўшиласизми?

- Бўлиши мумкин, лекин Қозоғистонда техникали футболчилар бор, масалан, Фанас Салимов, у "Қайрат"да ўйнаган. Умуман олганда, Никимбаевнинг фикрига қўшиламан: ўзбек футболчиларининг техник жиҳатлари юқори, футболимизда тактик тайёргарликка кўпроқ эътибор қаратилади. Ҳеч бўлмаганда, илгари шундай бўлган. Эҳтимол, ҳозир буларнинг барчаси ўзгаргандир, чунки қайси давлат фуқароси бўлишидан қатъи назар, мураббийлар замонавий футбол кўрсатишга ҳаракат қилишмоқда.

- Ҳозирги кунда “Пахтакор”даги ҳамкасбларингиздан бирортаси билан мулоқот қилиб турибсизми? Балки "Қайрат"дагилар билан суҳбатлашиб турарсиз...

- Афсуски, бундай одамлар кам. "Пахтакор"да бирга тўп тепганларнинг баъзилари билан мулоқот қиламан, масалан, Марат Кабаев билан. Тошкентга келганида, у билан доим кўришамиз. Андрей Пятницкий билан ҳам алоқа қилиб турамиз. Албатта, Миржалол Қосимов ҳам бу рўйхатда бор, биз ҳамон у билан бир клубда ишлаймиз.

- Бўлажак учрашувга ташриф буюрасизми?

- Боришни режалаштиряпман. Қизиғи шундаки, клублар анчадан буён ўзаро майдонга тушмаган, шунга қарамай, терма жамоалар ўзаро рўбарў келишди. 2007 йилда шундай беллашув бўлганди, яқинда ҳам Қозоғистон терма жамоаси Тошкентга келди. "Пахтакор" ва "Қайрат" эса 1990 йилдан бери ўйнамаган! Янгиланган "Пахтакор"нинг қишки йиғиндан кейин "Қайрат"га қандай ўйин намойиш этишини томоша қилиш қизиқарли бўлади.

- Сизнингча, қайси клуб ғалаба қозонади?

- Терма жамоалар тўқнаш келганда, Ўзбекистоннинг 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишини айтгандим. Ўзбекистоннинг ғалабасини тўғри топдим, аммо ҳисобда адашдим, ўйин 2:0 ҳисобида якунланди. Яқинлашиб келаётган учрашувда “Пахтакор”нинг ғалабасига ишонаман ва трибунада мухлислар кўп бўлишига умид қиламан. Мазкур баҳс айниқса ёши катта одамлар - СССР чемпионатида икки клуб ўртасидаги қарама-қаршиликни гувоҳи бўлишни истаганлар учун жуда қизиқарли бўлади.


Эслатиб ўтамиз, "Пахтакор" - "Қайрат" учрашуви, бугун 25 февраль куни соат 17:00да "Пахтакор" стадионида бошланади. 


Николай Егоричев суҳбатлашди

Оқил Абдубарноев таржимаси

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика