Игорь Шквирин: "Бизга хорижлик мураббий керакми-йўқми? Қарорни ҳозир қабул қилиш лозим. Кападзеда тажриба кам, аммо..."
16 авг 14:00
Янгиликлар
Игорь Шквирин: "Бизга хорижлик мураббий керакми-йўқми? Қарорни ҳозир қабул қилиш лозим. Кападзеда тажриба кам, аммо..."
Якунда Лёв таклифни рад қилди. Айни пайтда Тимур Кападзе Ўзбекистон терма жамоаси устози ҳисобланади. Бу ҳолат бўйича ўтмишнинг ёрқин юлдузи Игорь Шквирин фикрларини билдирди. Лекин ЎФА хорижлик мутахассис излашда давом этяпти.
"Миллий терма жамоага келсак, Лёв таклифни қабул қилиши мумкинлигига ишонмагандим. Биз Саудия Арабистони эмасмиз. Бошқа томондан Германия ва Ўзбекистон даражасида фарқ бор. Фақатгина қарорни ҳозир қабул қилиш керак. Бизга хорижлик мураббий керакми ёки йўқ, чунки ким келса ҳам терма жамоани, футболчиларни ўрганишга вақт керак бўлади. Тимур Кападзе барча футболчиларни билади, тўғри тажрибаси кам, аммо охирги ўйинлар орқали муносиблигини кўрсата олди. Раҳбарият унга ишонадими ёки йўқ, бу масала ҳам бор. Балки хориждан маслаҳатчи, ёрдамчи жалб қилиниши керакдир. Жаҳон чемпионати умуман бошқа даража, ўзгача муносабат талаб қилинадиган мусобақа",- дейди Шквирин.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар