UZ

Сўнгги янгиликлар

14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  0 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4 13:38"Манчестер Юнайтед" янги ярим ҳимоячи топди  0 12:37"Ливерпуль" Родриго билан шартнома борасида музокара ўтказди  5 12:14Санчо "Боруссия"га қайтиш учун маошини икки баробарга қисқартиришга тайёр  1 12:03Роҳатижон  6 11:48Париж клуби "Барселона" футболчисига кўз тикди  1 11:20Breaking! Сон "Тоттенхэм"ни тарк этишини эълон қилди: "Ҳаётимдаги энг қийин қарорлардан бири". Ҳужумчи АҚШга йўл олиши мумкин  2 10:42Милнер янги мавсумда Жотанинг хотираси учун янги рақамда ҳаракат қилади  1 10:13"Ал Ҳилол" "Ливерпуль" футболчиси учун курашда етакчилик қилмоқда  3 09:44Бир қатор спорт юлдузлари Франция жамоасининг инвесторларига айланишди  0 09:15АПЛнинг кўплаб жамоаларидан қизиқиш бўлаётган Шешко келажаги борасида бир қарорга келди  0 08:46"Ал Насср" яна бир португалиялик ТОП футболчига таклиф билан чиқди  2 08:17Максим Шацких: “Ёзги йиғиндан ва селекциядан кўнглим тўлди”  7 07:45Суперлига. Бугун даҳшат учрашувлар бор  23

Бахтиёр Сатторов: "Шердор" мағлубиятга муносиб эмасди" Янгиликлар

Бахтиёр Сатторов: "Шердор" мағлубиятга муносиб эмасди"

Про-Лига "А" 1-тури доирасидаги "Шердор" - "Машъал" (0:1) учрашувидан кейин "Шердор" бош мураббий Бахтиёр Сатторов ўйин борасида тўхталди.

- Бугун уйимизда очилиш маросимини ўтказдик. Аввало мухлисларга ёмғирли об-ҳавода жамоамизни қўллаб-қувватлашгани учун миннатдорчилик билдираман. Бугунги мағлубият учун улар олдида айбдормиз. Сабаби майдонга ғалаба учун тушгандик. Афсуски, 90+3-дақиқада ҳимояда эътиборсизлик қилиб, кутилмаган голни ўтказиб юбордик. Мағлубиятга муносиб эмасдик. 


- Про-Лига клублари таркибига назар ташлайдиган бўлсак, айнан "Шердор"да номдор футболчилар йиғилганлигини кўриш мумкин. Шунга яраша жамоа олдига Суперлигага чиқиш вазифаси қўйилганми?

- Бизнинг вазифа энг аввало самарқандлик ёш футболчиларни тарбиялаб, яхши савияга чиқариш ва ҳар ўйинда ғалаба қозониш. Буёғини вақт кўрсатади – қандай натижани қўлга киритамиз.


- Жамоа янги мавсумга ўзингиз истагандек тайёргарлик кўра олдими?

- Мавсумга яхши тайёргарлик кўра олдик, деб ўйлайман. Бу борада бизни қўллаб-қувватлаган барча ҳомийлар ва раҳбариятга миннатдорчилик билдираман. 


У.Ибодов ёзиб олди

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика