UZ

Сўнгги янгиликлар

10:11"Динамо"нинг "Навбаҳор"га қарши 11 йиллик омадсиз серияси тугайдими?  1 09:40"Қизилқум" 25 йилдан буён Тошкентда "Пахтакор"ни юта олмаяпти  0 09:18"Шерлар" ови омадли келган, Каннаваро ўйинни стадиондан кузатган "Пахтакор" - "Қизилқум" учрашувидан галерея  6 08:57Суперлига. Бугун Абрамов vs Кападзе дуэли ва яна 2 та ўйин бор  6 08:35Суперлига старти "Сўғдиёна"га омадсиз келишда давом этади  0 08:04"Андижон" кетма-кет тўртинчи бор мавсумни мағлубиятсиз бошлади  3 07:00 Суперлига. "Пахтакор" – "Қизилқум" 2:0  4 02:57АПЛ. Сенсация: Аутсайдер "Вулверхэмптон" 3-ўриндаги "Астон Вилла"ни мағлубиятга учратди  13 01:59Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" 5та, "Ал Иттиҳод"да 1та гол уриб, ғалабага эришди  0 00:55Кэррик: "Магуайр МЮ учун керак"  1 00:33Акмал Рустамов: "Пахтакор"нинг омади келди"  2 00:15Камолиддин Тожиев: "Таркибимизда 20та асосий футболчи бор. Рақиб 10 киши бўлиб ҳимояланди"  7 23:55Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Коняспор"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  53 23:31Самвел Бабаян: "Бугунги баҳсда 60 фоиз ўз даражамизни кўрсатдик"  35 23:10Суперлига. "Андижон" – "Сўғдиёна" 4:0   3

Бахтиёр Қосимов ОКМКда ўйнаши мумкинми? Янгиликлар

Бахтиёр Қосимов ОКМКда ўйнаши мумкинми?

Август ойида Қатарнинг "Ал Хор" жамоаси сафини тарк этган Бахтиёр Қосимов фаолиятини Ўзбекистонда давом эттиришга яқин.

Футболчи айни дамда ОКМК машғулотларида иштирок этмоқда. Хўш, Ўзбекистонда трансферлар ойнаси ёпиқ бўлса-да, у олмалиқликлар билан шартнома имзолаши мумкинми?

Бахтиёр Қосимов Ўзбекистондаги трансферлар ойнаси очиқлигида эркин агентга айланганди. Регламентга мувофиқ трансферлар ойнаси ёпиқлигида эркин агентга айланган ўзбек футболчиси ўзбек клубига ўта олмайди. Ўз навбатида Бахтиёр Қосимов учун ФИФАдан ТМС шартномаси, яъни, унинг ушбу жамоа таркибида халқаро ўйинларда иштирок этиши учун рухсатнома берилди. Эндиликда у ОКМК таркибида ОЧЛ ўйинларида иштирок этиши мумкин бўлади. Бироқ унинг Суперлига ўйинларида иштирок этиш-этмаслигини ЎзПФЛ ҳал қилади. 

Регламент бўйича Бахтиёр Қосимовда ОКМК таркибида Суперлигада ўйнаш имконияти бор. Бироқ ҳозирча ПФЛ бу борада рухсат бергани йўқ. Аммо яқин вақтларда унга "йўл очилиши" мумкин. Чунки ФИФА томонидан ОЧЛда ўйнашига рухсат берилган футболчининг Суперлигада ўйнашига ЎзПФЛ томонидан тақиқ қўйилиши мантиққа ҳам, регламентга ҳам зид. Агарда Бахтиёр Қосимов ОКМК билан шартнома имзолайдиган бўлса, у нафақат ОЧЛда, балки, Суперлигада ҳам ўйнаши керак. Шу сабабли ЎзПФЛ ҳам ОКМКга бу борада ёрдам бериши энг яхши йўл ҳисобланади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика