UZ

Сўнгги янгиликлар

21:16Ла Лига. "Реал" ўз уйида йирик ғалабага эришди  11 20:57Беларусдаги футбол ўйини 50:0 ҳисобида якунланди  0 20:35Суперлига. "Сўғдиёна" пешқадам "Андижон"ни "Бобур Арена"да мағлубиятга учратди  64 20:32"Манчестер Сити" — "Вулверхэмптон". Де Брюйне, Фоден, Бернарду ва Холанд асосий таркибда!  3 20:30АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0 20:26"Жирона" — "Барселона". Довбик, Левандовски ва Ямал асосий таркибда  7 20:18"Манчестер Сити" етакчиларидан бири Саудия Арабистони чемпионатига ўтиш вариантини кўриб чиқмоқда  2 20:01Артета "Арсенал" - "Борнмут" ўйинидан сўнг нималар деди?  0 19:42Тухелнинг "Бавария"даги тақдири ҳал бўлди  2 19:08Саудия Арабистонининг иккинчи даражали лигасидаги жамоа Моуриньюга қизиқиш билдирмоқда  3 18:36Бу жамоа 22 йил ўтиб АПЛга қайтди  5 18:29АПЛ. "Арсенал" ВАР қарорлари туфайли ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  16 17:06Рюдигер Роналдуни "Реал"нинг энг буюк футболчиси деб атади. Криштиану тезда "коммент" ёзди  12 16:45Мартино Ди Мариянинг "Интер Майами"га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга фикр билдирди  0 15:53Финалдаги ҳиссиётлар. Япония - Ўзбекистон ўйинидаги суратлар жамланмаси  7

Бахтиёр Қосимов: “Ғалаба қозонишни жуда истагандик” Янгиликлар

Бахтиёр Қосимов: “Ғалаба қозонишни жуда истагандик”

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган “Андижон” – “Насаф” (1:1) учрашувидан кейин мезбонлар футболчиси Бахтиёр Қосимовнинг фикрларига қулоқ тутдик.

- “Насаф”га қарши ўйиндан кейинги таассуротларингиз қандай?

- Бугунги ўйинда қайд этилган натижадан хафамиз, чунки ғалабани қўлдан чиқариб қўйдик. “Андижон” ўз майдонида мухлислари қаршисида тўп тепган ҳолда ғалабани қўлга киритмоқчи эди. Бунга жуда яқин ҳам эдик. Турнир жадвалидаги ҳолатимиздан келиб чиқиб айтсам, “Насаф”ни мағлубиятга учратиш муҳим аҳамиятга эга ҳисобланарди. 

- Ғалабани сақлаб қолишнинг иложи бормиди?

- Албатта. Бизда ғалабани сақлаб қолиш ёки иккинчи голни уриб, якунда уч очкога эга бўлишимиз ҳам мумкин эди. Иккинчи бўлимда ўз даражамизда ўйнай олмадик. Озгина бўшашганимиз туфайли рақибга имконият тақдим қилдик. Улар эса белгиланган пенальтидан гол уриб кетди. 

- “Андижон”нинг Суперлигада қолиш имкониятини қандай баҳолайсиз?

- Худо хоҳласа, қолган турларда ижобий натижаларга эришиш учун ҳаракат қиламиз. Бизда футболни жуда яхши кўришади. Мухлисларимиз ҳар қандай ҳолатда ҳам стадионга келишиб, бизни қўллаб-қуватламоқда. Уларни хурсанд қилиш учун ҳам Суперлигада жамоамизни сақлаб қолмоқчимиз. Бизни жуда қийин ўйинлар кутмоқда. Ушбу баҳсларда керакли очколарни тўплай оламиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика