UZ

Сўнгги янгиликлар

18:34Эдерсон янги клуб билан келишувга эришди  0 18:14Суперлига. "Нефтчи" - "Бунёдкор". Таркиблар маълум  3 17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  0 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  2 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  0 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  1 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  4 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4 13:38"Манчестер Юнайтед" янги ярим ҳимоячи топди  0 12:37"Ливерпуль" Родриго билан шартнома борасида музокара ўтказди  6 12:14Санчо "Боруссия"га қайтиш учун маошини икки баробарга қисқартиришга тайёр  1

Бахтиёр Қамбаралиев: "Иорданияни бугун 2:1 ҳисобида мағлуб этамиз деган тахминим бор" Янгиликлар

Бахтиёр Қамбаралиев: "Иорданияни бугун 2:1 ҳисобида мағлуб этамиз деган тахминим бор"

Собиқ ҳимоячи Бахтиёр Қамбаралиев ўз вақтида миллий терма жамоамиз сафида 16 бор майдонга тушиш шарафига муяссар бўлган.
Бугун миллий терма жамоамизнинг Иордания қарши кечадиган ўйини олдидан Қамбаралиевнинг ҳам фикрларини тингладик.

- Иордания билан қизиқарли ўйин бўлишини айтиш мумкин. Илгари ҳам бу рақибга қарши ўйнаганмиз. Бугун улардан ўзига хос реванш олишимиз керак. Йигитлар буни жуда яхши тушуниб турган бўлса керак.

- Миллий терма жамоамизда авлодлар алмашинуви юза келган давр. Осиё чемпионатига борадиган ёши катта икки нафар футболчи номи маълум бўлди. Фақат мураббийнинг айтишича, қолган битта ўрин Шодиев ёки Тожиевга тегади. Албатта буни яқин икки ўйиндан сўнг билиб оламиз. Миржалол Қосимов аслида Осиё ўйинларига легионерларимизни олиб кетишни режалаштирганди. Бироқ ФИФА кунлари бўлмагани учун ҳам бу иш амалга ошмайди. Менимча агарда Одил Аҳмедов, Азиз Ҳайдаров ва Сервер Жепаров сингари ўйинчилар борганида, терма жамоамиз янада кучли бўларди. Лекин ҳозирги ўзимизнинг маҳаллий йигитлар Фозил Мусаев билан Ислом Тўхтахўжаевда ҳам халқаро тажриба етарли деб биламан. Насиб қилса улар ёшларга ҳар томонлама ўрнак бўла олади.

- Янги Зеландия билан ўйин ҳақида ҳозирдан бир нима дейишим қийин. Лекин бугун Иорданияни 2:1 ҳисобида мағлуб этамиз деган тахминим бор.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика