UZ

Сўнгги янгиликлар

10:07U-17 Жаҳон чемпионати. Бугунги рақибимиз – Италия: улар мусобақани қандай ўтказяпти?  1 09:40Бугун Олимпия терма жамоамиз Хитойга қарши баҳс олиб боради  0 09:13ФИФА президенти табрик йўллади  1 08:45"Андижон"нинг асосий футболчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  2 08:18Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 34 таси маълум бўлди  5 07:50U-17 Жаҳон чемпионати. Ўсмирларимиз чорак финал йўлланмаси учун майдонга тушади  12 07:22Бугун ФИНАЛ  11 04:38ЖЧ-2026 саралаши. Германия ва Нидерландия мундиал йўлланмасини қўлга киритди, Польша ва Словакия саралашни давом эттиради  1 00:17Мбаппе ПСЖдан суд орқали 240 млн евро талаб қилмоқда. Клуб эса ундан 180 млн евро зарар ундиришни сўради  1 23:49"Ал Айн Халқаро Кубоги-2025". Миср пенальтилар сериясида ғалабага эришди ва учинчи ўринни эгаллади   6 23:35Жалолиддин Машарипов жароҳатдан қутилдими?  19 23:03Достон Ҳамдамов: "Ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда, яхши тайёргарлик кўрсак Бразилия билан ҳам ўйнай оламиз деб ўйлайман"  11 22:26Игорь Сергеев: "Эрон? Ишончим комил, яна жиддий жанг бўлади"  9 21:56ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-19 чемпионат финали. "Пахтакор" - "Насаф" 4:1  2 21:28"Барселона" янги "Камп Ноу"да илк ўйинини қачон ўтказиши маълум бўлди  2

Бахтиёр Намозов: "Пляж футболида ҳам худди катта футболда бўлгани сингари ҳакамлик борасида рақобат кучли" Янгиликлар

Бахтиёр Намозов: "Пляж футболида ҳам худди катта футболда бўлгани сингари ҳакамлик борасида рақобат кучли"

Январь ойи бошида футзал ҳакамлари учун Малайзияда ўтказилган семинарда Осиё Футбол Конфедерацияси ҳамюртимиз Бахтиёр Намозовга махсус совринни топширгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Бахтиёр Намозов юртимизга қайтгач, юксак эътироф ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Очиғи, бундай эътирофга сазовор бўламан деб ўйламагандим. ОФК томонидан тақдим қилинган махсус совриндан бошим осмонга етди.  Бу соврин янада катта куч билан ўз устимда ишлашга туртки бўлади. Шу пайтга қадар Пляж футболи бўйича кўплаб катта мусобақаларда, Осиё ва Жаҳон чемпионатларида ишладим.

Пляж футболи бўйича Жаҳон чемпионати финалида ишлаган дастлабки осиёлик ҳакам бўлганимдан жуда хурсандман. Албатта, бунга эришиш осон бўлгани йўқ. Тинимсиз меҳнат ва мунтазам равишда машғулотлар самараси мана шундай ёқимли бўлди. Пляж футболида ҳам худди катта футболда бўлгани сингари ҳакамлик борасида рақобат кучли. Бу йўналишда айниқса Италия, Франция, Польша мамлакатлари ҳакамлари жуда кучли ҳисобланади. Ўзбекистонлик ҳакамлар ҳам ана шундай рақобатда ўз ўрниларига эга бўлиш учун жуда кўп меҳнат қилмоқдамиз.


Ўзбекистон футбол федерацияси раҳбарияти ҳам мамлакатимизда малакали ҳакамлар тайёрлаш масаласига алоҳида аҳамият қаратмоқда. Ҳакамлар учун турли семинарлар, ўқув-йиғинлар ташкил этиб беряпти. Бу чора-тадбирлар албатта ўз самарасини беради, деб ўйлайман.

Келгусида ҳам яна катта мусобақаларда ҳакамлик бўйича Ўзбекистон ва Осиё шарафини муносиб ҳимоя қилишга ҳаракат қиламан”, - дейди Бахтиёр Намозов.

Бахтиёр Намозов ҳакамлик фаолиятини 2008 йилда бошлаган бўлиб, дастлаб Биринч лига учрашувларини бошқарган. 2010 йилдан бошлаб Олий лига учрашувларида ишлаган. 2009 йилдан бошлаб Пляж футболи бўйича ФИФА ҳаками.  


2011,2013 ва 2015 йилларда Пляж футболи бўйича Осиё чемпионатларида фаолият юритган. 2015 йилда Эрон – Уммон терма жамоалари ўртасидаги Осиё чемпионати финалини бошқарган.

Шунингдек, 2013, 2015, 2017 йилларда Пляж футболи бўйича Жаҳон чемпионатларида иш олиб борган. 2017 йилда Бразилия – Таити ўртасида ЖЧ финалини бошқарган.  


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика