Бахтиёр Ҳамидуллаев: “Мусобақа ташкилотчиларига катта раҳмат”
16 авг 2016 10:00
Янгиликлар
Бахтиёр Ҳамидуллаев: “Мусобақа ташкилотчиларига катта раҳмат”
Унда Тошкент, Фарғона, Наманган ва Андижондан жамоалар иштирок этишди. Маҳаллий мухлисларда ҳам ушбу турнир катта таассурот қолдирди. Шунингдек, Андижон футболида ўз ўрнига эга бўлган таниқли собиқ футболчи Бахтиёр Ҳамидуллаев ҳам мазкур болалар ўртасидаги мусобақага бефарқ бўлмади. У ёпилиш маросимида болаларни тақдирлади. Шундан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- Болалар иштирокидаги ўйинларни кўриб ёшлигимни эсладим. Шу ўринда мусобақани кўтаринки руҳда уюштирган ташкилотчиларга ҳам катта раҳмат. Болалар футболини ривожлантиришда катта ҳисса қўшишяпти. Бизнинг ёшлигимизда бу даражадаги турнирлар уюштирилмасди. Мамлакатимиз мустақилликка эришганидан кейин ҳамма соҳага бўлгани каби спортга ва хусусан футболга ҳам катта эътибор бериляпти. Болалар футболига жиддий қараляпти. Бундан фақат хурсандмиз.

- Ёш пайтимизда асфальдларда тўп тепиб катта бўлганмиз. Майдон ҳақида эса гапирмаяпман. Ҳозирги ёшларга яратилаётган шароитларни кўриб ҳавасим келяпти. 10-11 ёшли болалар учун барча шароитлар бор. Масалан, мен биринчи марта 15 ёшимда бутса кийганман. Ҳозирги ёшларимизга яратилаётган шароитлардан фақат қувониш керак.
- Болаларга медал тақаётганимда келажакда ҳам кўплаб совринларни ютишларини ва чемпион медалларини тақишларини хоҳладим. Муносиб футболчи бўлиб етишишларини ва Ўзбекистон футболига ўз ҳиссасини қўшишларини истайман, - дейди Бахтиёр Ҳамидуллаев.
Фирдавсхон
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди
Фикрлар