UZ

Сўнгги янгиликлар

19:11Расман: Аҳмадалиев янги мавсумда ОКМК шарафини ҳимоя қилади  0 18:43"Арсенал" Гарначога даъвогар  1 18:16Магуайрнинг собиқ мураббийи уни жамоасида кўрмоқчи  0 17:48Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"  5 17:20"Бенфика" вингери Престианни Винисиуснинг айбловига жавоб берди  6 16:52"Ўзбекистон" стадиони янги мавсумга тайёрланмоқда  0 16:25Расман: "Машъал" африкалик футболчилар билан битим тузди  2 16:05Расман: "Динамо" "Ривер Плейт" тарбияланувчисини сафига қўшиб олди  11 15:40Абрамов vs Кападзе. Жадвалда ким юқорироқда бўлади?  8 15:13АПЛ клублари қўшимча 750 млн фунтдан воз кечди. Сабаби нимада?  1 14:45"Манчестер Сити" "Ньюкасл" ҳимоячиси билан битим тузмоқчи  1 14:22"Бухоро" ва "Андижон" стадионларига VAR техникаси ўрнатилди  1 13:59"Арал" назорат учрашувида "Машъал"га жавобсиз 3 та гол урди  4 13:39Суперлига ҳакамлари учун FIFA VAR семинари бўлиб ўтади  1 13:07"Ливерпуль" ва "Барселона" собиқ юлдузи ўзига янги жамоа қидирмоқда  3

Бахтиёр Давлатов хотира турнири старт олди Янгиликлар

Бахтиёр Давлатов хотира турнири старт олди

24 апрель куни Янгиерда марҳум футболчи Бахтиёр Давлатов хотирасига бағишланган турнир старт олади.

Бешинчи марта ўтказилаётган ушбу турнирда 2004-2005  йилда туғилган ёшлардан иборат саккизта жамоа иштирок этмоқда. Жамоалар икки гуруҳга бўлинган ҳолда ўйинларни бошлади.

"А" гуруҳи:

1. «Янгиер» (Сирдарё)
2. «Самарқанд» (Самарқанд)
3. «Металлург» (Бекобод)
4. «Жиззах» (Жиззах)

"B" гуруҳи:

1. «Янгиер-2» (Сирдарё)
2. «Машъал» (Муборак)
3. «Истарафшон» (Тожикистон)
4. «Гулустон» (Сирдарё)


Гуруҳ босқичини биринчи ва иккичи поғонада якунлаган жамоалар ярим финалда ўйнайди. 29 апрель куни мусобақанинг учинчи ўрин ва биринчи ўрин учун баҳслари бўлиб ўтади.

Ўйинлар Янгиердаги марказий ўйингоҳда бўлиб ўтади.

Ўз вақтида “Янгиер”, “Косонсой”, “Насаф”, “Машъал”, “Металлург” сингари клубларда тўп сурган иқтидорли ҳужумчи Бахтиёр Давлатов 2013 йил  оламдан ўтди.
 
Янгиерда туғилиб ўсган Бахтиёр Давлатов 36 ёшида футболчилик фаолиятини тугатганди. Шундан бери “Машъал”, кейинчалик “Янгиер” жамоасида маъмур сифатида ишлаб келаётганди. Бахтиёр Бойжонович ҳаёт бўлганида 44 ёшни қарши олган бўларди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика