UZ

Сўнгги янгиликлар

01:41Бундеслига. Кейннинг голи "Бавария"га меҳмондаги ғалабани тақдим этди  1 01:37Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Ҳилол"дан йирик ғалаба, "Ал Иттиҳод" эса Шукуров жамоасини енга олмади  1 00:42Англия кубоги. "Манчестер Сити" тўртинчи лига жамоасига жавобсиз 8та гол урди!  41 23:40АПЛ клуби Асенсиога қизиқмоқда  6 23:00"Манчестер Юнайтед" Араухо учун даъвогарлик қилмоқда  6 22:32Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда ғалаба қозонди, Алиқулов тўлиқ ўйнади  1 22:21Англия кубоги. "Ливерпуль" 4та, "Челси" эса 5та, "Лестер" эса 6та гол урди ва бошқа натижалар  3 21:13"Торино" — "Ювентус". Таркиблар маълум  9 20:52Назорат учрашуви. "Нефтчи" Руминия жамоаси билан дуранг ўйнади  14 20:31Рэшфорд Францияга йўл оладими?  1 20:00Абдуқодир Ҳусановга "Манчестер Сити" мухлисидан мактуб  32 19:54Хвича ПСЖда ҳозиргидан 4-5 баравар кўп маош олади  4 19:41Конте: "Хвиче "Наполи"дан уни сотишларини сўради. Мен хафаман"  3 19:26Беллингем Винисиуснинг тегинишидан сўнг йиқилган Маффео сўзлари ҳақида: "10 сония бокс, шундайми? Нозик аҳмоқ"   5 18:28"Севилья" президенти: "Барселона" ва "Реал"га бошқа қоида, қолганларга бошқа қоида. Уят"  11

Бахтиёр Ашурматов: “Тенг курашлар остида ўтган ўйинда ғалаба қозондик” Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: “Тенг курашлар остида ўтган ўйинда ғалаба қозондик”

“Қўқон-1912” – “Навбаҳор” (0:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Бахтиёр Ашурматов иштирок этди.

- Табрик учун раҳмат. Ўйлайманки “Қўқон-1912” бугунги ўйини билан уялмаслиги керак. Чунки йигитлар ажойиб футбол намойиш этишди. Тенгма-тенг курашлар остида ўтган учрашувда бизнинг жамоа ғолиб бўлди. Бугунги стадионга келган маҳаллий ишқибозлар табиийки натижадан ҳафа бўлишди. Лекин менимча охиригача бўлган курашни кўриб улар бундан хурсанд бўлиб қайтишди. Чунки Қўқонни ҳам “Навбаҳор”ни ҳам ажойиб мухлислари бор. Бутун ўйин давомида улар қўллаб-қувватлаб туришди. Шу сабабли қўқонлик ишқибозларга ҳам ва наманганлик мухлисларимизга ҳам жамоа номидан миннатдорчилик билдирган бўлардим - дея гап бошлади Ашурматов. 

- Охирги пайтларда кўпчилик “Навбаҳор” бошқарувини тарк этиб, асосий эътиборингизни ОТЖга қаратишингиз кераклигини айтмоқда. Бунга фикрингиз қандай?

- Ўйлайманки бу борада эътирозлар ўринли. Чунки йил бошида жамоа тузганимизда, 10-11-ўринлар учун курашадиган клуб тузмоқчи бўлмаганмиз. Сабаби бошқа мураббий ҳам ўша 12-ўрин учун кураша олади. Шунинг учун бугунги баҳс ҳал қилувчи аҳамиятга эга эди. Агар бугун мағлубиятга учраганимизда 12-13-ўринлар учун курашишимизга тўғри келарди. Шу сабабли бу тўғри келмасди. Охирги пайтларда жуда кўп эътирозлар билдиришмоқда. ОТЖ ҳақида савол бериб ўтдинглар, авваламбор ўзбекистонлик футбол мухлисларини ОТЖни Осиё чемпионатига чиққани билан табриклаган бўлардим. Тўғри биз саралаш босқичида муваффақиятсиз ўйин кўрсатдик. Агарда ОЧга чиқа олмаганимизда, халқимиз шундай юқори савиядаги йирик турнирдан четда қолган бўларди. Худога шукурки, омадимиз бор экан Осиё чемпионатига чиқдик. Мен нимага охирги гуруҳдаги сўнгги ўйинларни ҳаяжон билан кузатиб бордим? Негаки, ўз иш жойимни йўқотиб қўяман деган фикрда эмас, ўзбекистонлик футбол ишқибозлари осиё чемпионатидан четда қолишмасин деган мақсадда жуда катта ҳаяжон билан кузатиб турдим. Мана энди Худога шукур, ушбу босқичдан ўтиб олинди. Энди ўйлайманки олий лиганинг биринчи даврасидаги ўйинларни ўтказиб олганимиздан сўнг, “Навбаҳор” мухлислари ва мутасаддилари билан учрашамиз. Қолаверса футбол федерацияси раҳбари билан ҳам учрашиб улар билан ҳам гаплашиб, якуний қарорга келамиз. Тушуниб турибман, ҳозир вазият жуда ҳам чигал. Истардимки, тўғри қарор қабул қилиб, бу ҳар икки томон учун фойдали бўлишини. Шу боис мухлислар озгина кутиб туришса, биринчи даврадан кейин қандайдир ўзгариш бўлиши мумкин.

- “Навбаҳор” жамоасида муаммолар бор деб ўйлайсизми?

-  Йўқ, муаммолар фақат ўйин бўйича бор. Кеча йигитларга ҳам айтиб ўтгандим, биз охирги марта ўтган йили “Бухоро” билан бўлиб ўтган сафар учрашувида курашганмиз. Футболчиларга тушунтириб ўтдим, ўзларига ишонч бўлишини. Чунки уйда бутунлай бошқа ўйин кўрсатишса, сафардаги учрашувларда ўзларига бўлган ишонч ва шижоат етишмайди. Шу боис бу томондан бизда муаммолар бор эди. Йигитлар эса бундан тўғри хулоса чиқаришди ва бугунги ўйинда ғалаба қозонишга муваффақ бўлдик. Моддий томондан эса муаммолар бор деб ўйламайман. Бу борада бизга вилоят ҳокимлиги, клубимиз раҳбарлари имкон даражасида ёрдам бермоқда.  

- Ўзингизда Қўқонда туғилиб, шу ерда улғайгансиз. Ҳозир эса бошқа вилоят жамоаси бош мураббийи сифатида Қўқонга келиб, уч очко билвн қайтмоқдасиз. Айни дамда қандай ҳис туйғуларни ўтказмоқдасиз?

- Эътибор берган бўлсанглар, хурсандчиликдан осмонга “сакраганим” йўқ. Чунки қўқонлик ва наманганлик мухлислар стадионда доимо ажойиб муҳитни яратишади. Бугун қўқонлик ишқибозлар олдидан узр сўраган бўлардим. Лекин бу – футбол. Шу сабабли ҳозир “Навбаҳор” жамоаси бош мураббийи сифатида ишлаяпманми? Демак, натижа учун мен жавоб бераман. Спортда шундай.  Қолган турларда тўғисини айтаман, энг аввало “Қўқон-1912” натижаси  билан қизиқаман. Чунки бу жамоага бефарқ бўла олмайман. Агарда ғалаба қозонса хурсанд бўламан, аксинча бўлса ҳафа бўламан. Сабаби қўқонлик мухлисларни хурмат қиламан. Жамоа раҳбарияти билан муносабатларим аъло даражада. Бош мураббий Рустам ака Абдуллаев билан ҳам муносабатларимиз аъло даражада. Шунинг учун қолган ўйинларда “Қўқон-1912”га омад тилайман. Ўйлайманки, бундай жонкуяр раҳбари ва мухлислари билан жамоа олий лигада қолиш учун курашмайди. Аксинча биринчи йилни инобатга олиб, айтадиган бўлсак, 6-8-ўринлар учун курашади. 

- “Навбаҳор” ва ОТЖ мураббийи сифатида айтингчи, бугун мезбонлар таркибида ўйнаган олимпиячилар қандай таассурот қолдирди ва бугунги учрашувда ўзини кўрсатган ўйинчи деб кимни айтган бўлардингиз?      

- Менимча Қувондиқ Рўзиев ўзидан ёмон таассурот қолдирмаяпти. У олимпия терма жамоасига муносиб номзод. Кейин бугун Дониёр Усмонов захирадан майдонга тушди. Менимча у жароҳатдан кейин бошланғич таркибда тушмаётган бўлса керак. Лекин бугун Усмонов захирадан майдонга тушгач, олдинги чизиқни кучайтирди. Кескинллик юзага келди. Захирада қолдирилган ҳимоячи Хуршид Мухторовга келадиган бўлсак, кеча уни ёшла лигасидаги баҳсда кўрдим. У ҳам асосий таркибда ўйнашга муносиб ўйинчи. Агар улар ўз устида ишласа ОТЖда ҳам ёрдам бериши мумкин. Бугунги ўйиндан келиб чиқиб айтадиган бўлсам, мезбонлар таркибида биринчи бўлимда Носир Отақўзиев ўз имконияти даражасида тўп сурди. Ҳар доим ҳимоячиларимизни саросимада ушлаб турди. Ўз жамоамдан эса қайсидир футболчини ажратиб кўрсатмоқчи эмасман. Бугун ҳамма йигитлар охиригача курашди. Бугунги ғалаба учун уларга раҳмат деган бўлардим. Чунки мазкур учрашув принципиал эди – дейди Бахтиёр Аъзамович.  

Исломбек Рустамбеков ёзиб олди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика