UZ

Сўнгги янгиликлар

02:47Португалия — УЕФА Миллатлар лигаси соҳиби! Португаллар финалда испанларни пенальтилар серияси орқали мағлуб этишди  139 00:51Забарний "Борнмут"га ПСЖга ўтмоқчи эканини айтди, ҳимоячи учун 70 млн евро талаб қилишмоқда  1 00:25"Манчестер Сити"нинг 70 млн евролик бўлажак трансфери тиббий кўрикдан ўтди  2 23:50Жоб Беллингемнинг янги клуби маълум  0 23:22"Байер" Вирцни 140 млн евро эвазига "Ливерпуль"га сотадими?  2 22:35Қатар терма жамоаси Тошкентга етиб келди  6 22:15Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон ва Россиянинг 21 ёшгача бўлган жамоалари ўртасидаги ўйинда 9 та гол урилди  43 22:10Ўзбекистон кубоги. "Динамо" 1/8 финалнинг илк ўйинида "Лочин"ни тор-мор этди  12 21:43Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 21:34Аарон Ремзи фаолиятини Мексикада давом эттиради  1 21:10Абдулла Абдуллаев: "Энди янада юқори мақсадлар қўйиб, мундиалда яхши натижалар қайд этишга ҳаракат қиламиз"  11 20:44Ўзбекистон U-16 назорат ўйинида Россия U-16га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  16 20:24Одил Ҳамробеков: "Нималар қилиб қўйганимизни тўлиқ ҳис қила олмаяпман"  13 20:00УЕФА Миллатлар лигаси. Франция учинчи ўрин учун баҳсда Германияни мағлубиятга учратди  29 19:54Про лига. "ФарДУ" ва "Арал" ўртасидаги ўйин тақдирини ягона гол ҳал қилди  5

Бахтиёр Ашурматов: "Таркиб бўйича мени хавотирга солаётган жиҳат..." Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: "Таркиб бўйича мени хавотирга солаётган жиҳат..."

Суперлиганинг тўртинчи туридан ўрин олган "Қўқон-1912" – "Бунёдкор" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.





- Ўйин ҳақида

- Ростини айтсам, 2 та вазият бизни жуда ранжитди, қайсидир маънода эса қувонтирди. Энг ёқмаган ҳолат мухлислар биздан ғалаба кутганлакларига қарамасдан, гол уролмадик ва дуранг ўйнадик. Биринчи вазият – мухлисларимиз гол кўришмади, иккинчиси – биз қимматли очколарни йўқотдик.  Хурсанд қилган томони, "Бунёдкор"дек жамоа дурангдан ғалаба қозонгандек хурсанд бўлиши бўлди. Жамоа қандайдир вақт чўзишга уринди. Майдонимизда ўйнаган рақиб жамоа қийналяпти, бу озгина бўлса-да, бизни хурсанд қиляпти. Йигитлар тинимсиз меҳнат қилишяпти. Ўйлайманки, натижа албатта, келади.  Борларини бериб ўйнаётган футболчиларимизга раҳмат айтаман.  Худо хоҳласа, мухлислар кутган ғалабани қўлга киритамиз.

- Суҳроб Бердиев қачон сафга қайтади?

- Афсуски, Суҳроб Бердиевнинг тикланиш муддати биз кутгандан кўра чўзилиб кетди. У ҳали машғулотларга ҳам қўшилгани йўқ. Якка машғулотларга киришганди, аммо оёғида оғриқ сезилди. Ўйлашимча, Бердиев тахминан 1 ойдан кейин сафга қайтади. 

- Бугун захирадан тушган иккита ҳужумчи (Сидоров ва Хожимирзаев)нинг ўйинидан қониқдингизми? Улар сиз кутган ўйинни кўрсатдими?

- Бугунги ўйинда захирадан туширилган ўйинчилар жамоа ўйинини кучайтиришди. Захирага олинган ўйинчилар ҳам яхши ўйнашди. Масалан, Норбековдан ҳаммамиз кўп нарса кутяпмиз. У ҳали формага кириб олса, жамоамизга катта фойда келтиради. Умуман олганда, захирадан тушганлар ўзларидан ёмон таассурот қолдиришмади.  

- Жамоада учинчи йил ишлаяпсиз, бу вақт ичида жамоа меҳмонда ҳам ишончли ўйнаб, медаллар учун курашадиган ҳолатга келадими?

- Жамоамизнинг ўтган йилги ва бу йилги ўйинлари орқали айтиш мумкинки, жамоамиз бунга муносиб эканлигини кўрсатяпти. Биз ҳар битта ўйинда ғалаба учун ўйнаяпмиз. Футболда омад муҳим роль ўйнайди. Ўйлайманки, омад келса, жамоа юқори ўринлар учун курашишга тайёр. Таркиб бўйича мени хавотирга солаётган жиҳат – жамоамизга "диспетчер" ўйинчи етишмаяпти. Мисол учун, бугун Бамбани асосий таркибда майдонга туширдик, лекин унинг ўйини қовушмаган паллада худди шу типдаги ўйинчи захирамизда йўқ. Тўп назорати бўйича озгина қийинчиликка дуч келяпмиз. Биринчи даврада ўзимизга керакли очколарни тўплаб олсак, иккинчи даврада селекция ишларини амалга оширамиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика