UZ

Сўнгги янгиликлар

14:00Абрамовнинг "Динамо"си тарих остонасида: ким совринли ўринлардан четда қолади?  0 13:38Меҳди Тареми: "Ўзбекистон даражаси нуқтаи назаридан кичик жамоа эмас, улар жуда сифатли футбол кўрсатади"  2 13:10Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди  4 12:52"Севинч" — 17 карра Ўзбекистон чемпиони!  1 12:31Рафинья индивидуал машғулотларга қайтди  1 12:04Миср етакчиларидан бири Ўзбекистонга қарши ўйнамайди  1 11:43Сака "Арсенал"нинг чемпионлиги ҳақидаги гап-сўзларга эътибор бермаслиги айтди  0 11:20Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида ўқув-машғулот йиғинига киришди  3 10:44"Манчестер Юнайтед" Германия терма жамоаси ҳужумчисини нишонга олди  0 09:53Месси шарафига "Камп Ноу"да унинг ҳайкали ўрнатилади  5 09:26Португалия терма жамоаси устози Роналдунинг қизили ҳақида фикр билдирди  12 09:20Испания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи: "Бундай хатти-ҳаракатлари билан Ямал чўққида узоқ туролмайди"  9 09:00Мбаппе ушбу натижага эришган тарихдаги иккинчи футболчи  3 08:32Португалия ЖЧ-2026 га чиққан тақдирда Роналду биринчи турни ўтказиб юборади  8 08:06"Ал Айн Кубоги". Бугун терма жамоамиз Салоҳ бошчилигидаги Мисрга қарши баҳс олиб боради  11

Бахтиёр Ашурматов: "Суперлига учрашувларидан қолишмайдиган ўйин гувоҳи бўлдик" Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: "Суперлига учрашувларидан қолишмайдиган ўйин гувоҳи бўлдик"

Бугун Фарғонада бўлиб ўтаётган "Ҳоким кубоги-2022" мусобақасида "Қўқон-1912" жамоаси ғолибликни қўлга киритди.

Сайтимиз мухбири "Қўқон-1912" - "Андижон-1" (1:0) учрашувидан сўнг қўқонликлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматовнинг фикрлари билан қизиқди.





- Мураббий сифатида шуни айтишим мумкин, "Ҳоким кубоги" мусобақасига кейинги йилларда Суперлига жамоаларидан кўпроқ таклиф қилинса, майдонлар сифати яхшиланса, ўйлайман-ки, ушбу турнирнинг даражаси янада ортади. Нега деганда, водийда футболни жуда яхши кўришади. Қиш фаслида миллий чемпионатларимизда танаффус юзага келади ва мухлислар катта футболни соғиниб қолишади. Гувоҳи бўлганингиздек, бугун "Андижон"нинг ҳам, "Қўқон-1912"нинг ҳам жуда кўплаб мухлислари стадионга келиб севимли жамоаларини қўллаб-қувватлашди.

Бу жуда фойдали турнир деб ҳисоблайман. Чунки "Ҳоким кубоги" мусобақаси орқали жамоавий ўйинни шакллантириш, ёшларни ва жамоага янги таклиф этилган футболчиларни синовдан ўтказиб олиш учун ажойиб имконият тақдим этади.

Биз олдимизга мусобақа ғолиблигини мақсад қилиб қўйгандик. Йигитлар охиригача курашишди ва ғолибликни қўлга киритиб мухлислар олқишига сазовор бўлишди. Бугунги ўйинда "Андижон" жамоаси ҳам охиригача курашишди. Бугунги ўйин финалга хос тарзда ўтди, Суперлига учрашувларидан асло қолишмади деб ўйлайман. Шу сабабдан ушбу турнирни сақлаб қолишда ўз ҳиссаларини қўшиб келаётганликлари учун Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Хаитбаевич Бозоровга, вилоят ҳокимлиги мутасаддиларига, ташкилотчиларга ўз миннатдорчилигимни билдириб ўтган бўлардим.

"Ҳоким кубоги" мусобақаси жамоамизнинг Суперлига ўйинларига олиб бораётган тайёргарлигининг бир қисми бўлди. Мен жамоамиз аъзоларига айтганман, ўзини ҳурмат қилган футболчи ҳар қандай мусобақада ғалаба учун майдонга чиқади. Суперлига жамоаларига мусобақа давомида тўқнаш келмадик, шу сабабли ҳозир ўзимизга юқори баҳо беришиз тўғри эмас. Тайёргарлик жараёнининг бир қисми ушбу мусобақда ўтказилди, мазкур мусобақада ғолибликни мақсад қилган холда кураш олиб бордик.

Ғолибликни қўлга киритиш ҳамиша ёқимли бўлган. Тайёргарлигимизнинг қолган қисмини Тошкент шаҳрида давом эттирамиз. Ҳозирда жамоамиз оптимал спорт формасига кириб улгургани йўқ. Жамоавий ўйинни шакллантириш учун бу турнир бизга айни муддао бўлди" - дейди "Қўқон-1912" бош мураббийи.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика