UZ

Сўнгги янгиликлар

10:47Юлиан Нагельсман кечаги мағлубиятдан сўнг шогирдларини кескин танқид қилди  1 10:15МЮ Онанани ижарага бериши мумкин  1 09:40Бразилиялик бизнесмен бутун бойлигини Неймарга қолдирди  8 09:20Италия терма жамоасининг собиқ устози "Фенербахче"ни бошқаришга асосий номзод  1 09:00Месси ўйиндан олдин кўз ёшларини тўхтата олмади. Баҳс якунидан сўнг мухлислар билан хайрлашди  6 08:35ЖЧ-2026. Яна учта терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  8 08:06CAFA Nations Cup. Бугун Қирғиз Республикасига қарши майдонга тушамиз  7 07:39ЖЧ-2026 саралаш. Аргентина, Бразилия ва Уругвай йирик ҳисобда ғалаба қозонди  6 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  9 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  11 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  1 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  1 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  5 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  14 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0

Бахтиёр Ашурматов: "Ўзбекистоннинг энг кучли клубларидан бирини мағлуб этдик" Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: "Ўзбекистоннинг энг кучли клубларидан бирини мағлуб этдик"

"Навбаҳор" - "Насаф" (1:0) учрашувидан сўнг майдон эгалари бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Нефтчи"га қарши ўйиндаги дуранг биз учун мағлубиятдек туюлди. Мухлисларнинг кўпчилиги ўша ўйиндан фожиа ясашди. Баъзилари хатто телефон қилиб яхши жамоа туза олмадинг деганлар ҳам бўлди. Бугунги ғалаба танқидчиларга муносиб жавоб бўлди.

Йигитларга раҳмат айтмоқчиман, чунки "Насаф" Ўзбекистонинг энг кучли клубларидан бири. Ўтган йилнинг энг яхши мураббийи бўлган Рўзиқул Бердиев жамоаси бир неча йилдан буён бир таркиб билан ўйнаб келмоқда.

Ўтган ўйинга нисбатан томошабинлар ташрифи камайди. Шогирдларимга бугунги баҳсда ғолиб бўлсак мухлислар яна кўпайишини айтгандим. Шу боис ҳам "Насаф"ми ёки бошқа жамоами ғалаба учун майдонга тушгандик. Мухлислар ва раҳбарият олдида юзимиз ёруғ бўлди.

Жамоамиз бюджети у қадар катта эмас. Кўплаб футболчилар пулни биринчи ўринга қўйишмади. Уларнинг кўпчилиги ўзини кўрсатса терма жамоага чақирув олиши ҳам мумкин.

Таркибдаги барча футболчи мен учун бирдек, шу боис мавсум давомида барчага имкон берамиз. Азим Аҳмедов биринчи бўлимни ўзида жароҳат сабабли алмаштирилди. Алишер Маҳмудов эса охирги икки ўйинда майдонга тушмаганди, ҳозирча у 90 дақиқага тайёр эмас. Уни ўрнига тушган Аъзам Алиев ҳам катта ҳажмдаги ишни амалга оширди.  

Миржалол Қосимовнинг ўрнига "Бунёдкор"га ўтишим ҳақида мен ҳам эшитдим. Агар "қалдирғочлар" мураббийлар штабида бўлганимда бунга ишонсак бўларди. Бироқ мен "Навбаҳор" билан шартнома туздим ва бор эътиборим шу клуб билан боғлиқ.

Хуршид Хўжаев кейинги турда ўйнаши аниқ. У ва Дониёр Усмонов ҳам тенг кучли дарвозабонлар. Иккаласига мавсум олдидан имконият беришимни айтгандим. Ўтган турдаги кутилмаган гол Усмоновнинг бугун тушмаганига сабаб эмас.

Ҳали кўп ўйинлар олдинда, ишонаманки ҳужумчиларимиз ҳам гол уришни бошлашади. Шахбоз Эркинов жароҳат туфайли ўйнай олмади, уни ўрнига Абдумалик Абдуллаевни майдонга туширдим. Абдумалик гол урмаган бўлса ҳам катта ҳажмдаги ишни бажарди, - дейди Бахтиёр Ашурматов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика