UZ

Сўнгги янгиликлар

10:53"Машъал" Суперлигага қайтибгина қолмай, чемпионлик учун кураш олиб боришга тайёр!"  0 10:51«Сурхон» яна икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 10:22«Нефтчи»ни яна бир легионери тарк этди  0 09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  5 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  4 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  1 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0

Бахтиёр Ашурматов: "Ўйиндан олдин Андрей Канчельскис менга қўнғироқ қилди" Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: "Ўйиндан олдин Андрей Канчельскис менга қўнғироқ қилди"

Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Қўқон-1912" (0:1) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ўз фикрларини билдирди.




"Навбаҳор" ўзим ишлаган собиқ жамоам ҳисобланади. Гапни очиғи Ўзбекистондаги энг ҳурмат қилган жамоам бўлади. Мухлислари ҳам ажойиб. Клуб қийин пайтда ҳам юқори ўринлар сари курашаётган бўлсада қўллаб-қувватламоқда. Ҳар бир мағлубиятини ўзиникдек қабул қилади, ғалаба қозонса байрамдек нишонлайди. "Навбаҳор" мухлислари ҳафа бўлишмасин, бугун иккита бир-бирига муносиб жамоа тўп тепди. Тўғри ҳозир "Навбаҳор" олтинга тенг очколарни йўқотди. Лекин, АГМК ва биз билан ўйинларда улар жанговар ўйин намойиш этишди. Мен ўйлайманки, кейинги ўйинларда йўқотилган очколарни ўрнини тўлдириб мухлисларни хурсанд қилишади. Бугунги ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, "Навбаҳор" бунга қадар иккинчи рақам остида ҳаракат қилиб келаётган эди. Қарши ҳужумларни ўтказиб юбормаслик мақсадида биз ҳам учрашув бошидан очиқ футбол таклиф қилмадик. Рақибни иккинчи зонада кутиб олишга ҳаракат қилдик. Шоҳназар Норбеков ёрдамида ҳужумларни ташкил қилиш режамиз эди. Бу жуда ҳам принципиал аҳамиятга баҳс эди. Ғалаба билан барчани ғалаба билан табриклайман. Мерзляков, Қувондиқ Рўзиев ва бошқа футбочилар тайёр бўлмасада жанговар футбол намойиш этишмоқда. Барчаларига раҳмат айтиб қоламан. Ўйлайманки бундай йигитлар билан фахрланаман, уларни ҳар бири терма жамоада тўп тепишга муносиб.

Тўлиқ ўнг қанот янгиланиши олдиндан ўйланган режа эди. Эътибор берган бўлсангиз аввалги ўйинларда ҳам иккита ўзгариш қилгандик. Мурод Ҳолмуҳаммедов кўп учрашувларни ўтказиб юборди, шу сабабли қийналмаслиги учун ҳимояда ҳам ёрдам бера оладиган Сардор Азимовни ёнига чиқардик. Тўғри Аваз Маматхўжаев, Муҳаммаданас Ҳасанов ёмон ўйин кўрсатишмаяпти. Сардор Азимовда рақибни алдаб ўтиш, стандарт вазиятлар ишлаш ҳусусияти бор. Мурод Ҳолмуҳаммедовни асосий таркибда тушурмоқчи эдик. Биринчи бўлимда рақиб жамоа тўла куч билан ҳаракат қилган пайтда охиригача ўйнолмаслигини билдик. Худо хоҳласа кейинги турларда у кучга тўлган ҳолатда жамоамизга ёрдам беради деб ўйлайман.

Гапни очиғи менга ҳам мураббий сифатида ўзимизни майдонда ўйнаган маъқулроқ эди. Лекин, вазиятдан келиб чиқиб иш тутилди. Уйимизда жамоамиз яхши ўйин намойиш этади. Охирги пайтларда сафарда кўнгилдагидек тўп тепмаётган эдик. Йигитларга марказлашган чемпионатдаги ҳар бир учрашувга охирги жангга чиққандек чиқишларини таъкидлагандик. Ҳозир "Навбаҳор"ни ҳолати яхши демаслигимиз мумкин. Бироқ, ҳар бир жамоа шундай муаммога йўлиқди. Кимдир касал бўлди, кимдир бошқа муаммолар билан курашди. Учрашувдан олдин Андрей Канчельскис ўйинни қолдириш борасида телефон қилди. Мен бунга розилик бергандим. Лекин, бошида келишиб олинган эди. 4-5та футболчи касалланса ҳам ўйинлар давом этиши ҳақида келишгандик. Албатта, тўртта ўйинда тўққиз очко жамғардик. Омаддан ҳам бири бу футболчиларимизни охиригача курашаётгани. Бизни жисмоний ҳолатимиз зўр эмас, йигитлар ўзларида қўшимча куч топа олаётганидир. Ўзларига бўлган ишонч анча ортди. Учинчи ёки тўртинчи ўринларга курашиш мумкинлигини исботлашди.

Мавсум бошида раҳбарлар билан гаплашганимизда жамоа сўнги йилларда фақат лигада қолиш учун курашаётгани борасида фикр билдиришди. Асосий вазифа жамоани жарликдан олиб чиқиб кетиш ва ҳотиржамликда чемпионатни ўтказган ҳолда юқори ўринларга курашиш вазифаси қўйилганди. Биринчи галда вазифамиз жамоани аутсайдерлар қаторидан олиб чиқиб кетиш ҳамда рақобатбардош жамоа тузиб босқичма-босқич шакллантириш мақсад эди. Вазифа ҳам ҳозирда жамғарган очколаримизга қараб ўзгариши мумкин.

"Навбаҳор" жамоасига кейинги турларда омад тилайман. Уларни мухлисларини, гуруҳларидаги фикрларини кузатиб бораман. Жуда ҳам ҳис-ҳаяжонга берилишади. Наманганлик мухлислар жамоалари юқори ўринларда юришига муносиб. Биз билан ўйиндан ташқари қолган учрашувларда "Навбаҳор" жамоасига мухлислик қиламиз",-  дейди Ашурматов.



Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика