UZ

Сўнгги янгиликлар

19:38"Андижон"га қарши ўйинда "Қизилқум"нинг голи ўғирландими? Суперлиганинг 13-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  0 19:30Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" - ОКМК  1 19:13Шота Арвеладзе собиқ клубига қайтди  0 18:38"Олтин тўп" эгаси КЧЖни кузатмаяпти: "Барселона" ўйнамаяпти. Шундай экан... нимага уни кўриш керак?  3 17:10"Ювентус" ва Дэвид йиллик маоши 6 млн евро бўлган шартнома бўйича келишиб олди. Фуболчининг агентлари 10+ млн. евро комиссия талаб қилишмоқда  0 17:01Эшитдик-да! "Насаф" ҳужумчиси клубни тарк этмоқда   11 16:28Сардор Абдураимов: "Чемпионатдаги мағлубият учун "Нефтчи"дан реванш олдик"  5 16:19Саутгейт рицарлик унвонига сазовор бўлди  0 15:36"Машъал" "Нефтчи"ни Ўзбекистон Кубогидан чиқариб юборган ўйиндан галерея  3 15:20"Арсенал" 5 миллион фунтга "Челси"дан Кепани сотиб олади  1 15:05Бобир Абдихолиқов ва Жасур Жалолиддинов "Сумқайит"ни тарк этишди  10 14:40Жамшид Ҳасанов: "Ўзбекистон Кубогини ким ютади? Мен учун "Машъал" фаворит"  2 14:20Ҳожиакбар Алижонов нега фақат қора бутсада майдонга тушади?  10 14:00Достонбек Тўхтабоев: "Нефтчи"нинг кучли томонларини тўхтатишга тайёр эдик"  1 13:42Ротен ПСЖдаги Месси ҳақида: "Пиёда юрарди, ўзини бағишламасди. Бу ҳақда сукут сақлаганларнинг ҳаммаси эркак эмас"  23

Бахтиёр Ашурматов: "Навбаҳор"нинг бюджети “Нефтчи” ёки “Бухоро”дек бўлса, 3-4 ўринлар учун курашардик" Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: "Навбаҳор"нинг бюджети “Нефтчи” ёки “Бухоро”дек бўлса, 3-4 ўринлар учун курашардик"

“Бухоро” - “Навбаҳор” (0:1) учрашуви ўз якунига етганидан сўнг, матбуот анжуманида меҳмонлар устози Бахтиёр Ашурматов иштирок этди.

“Бугун иккала жамоа ҳам ажойиб футбол намоиш этишди. “Бухоро”га бугун очко жуда зарур эди, лекин бу футбол. Футболда имкониятлар яратган эмас, гол урган жамоа ғалаба қозонади. Умуман олганда бухоролик мухлислар натижадан ранжишлари табиий, лекин ўз жамоалари ўйинидан қониқиш ҳосил қилган бўлишлари керак. Очиғини айтсам, бундай жамоани олий лигани тарк этиш хавфи остида туриши мени ажаблантирди. Бунақа жамоа олий лигада бўлиши керак.

“Бухоро”да ажойиб мураббийлар ишламоқда, жамоа жуда яхши ҳаракат қилмоқда, афсус-ки, жамоа фақат ва фақат биринчи даврада жуда кўп очколарни йўқотгани ҳисобида бугун шу аҳволда турибди.  Бухородай шаҳарда олий лига вакили бўлмаса, бу ачинарли. Бухоролик мухлислар ҳар доим мамлакатимизда етакчилик қилишган. Водий мухлислари каби, бухороликлар ҳам жуда талабчан ва садоқатли эканликлари ҳақида ҳамма яхши билади. Бугун ҳам жуда кўп мухлис стадионга ташриф буюрди ва учрашувдан сўнг ҳар иккала жамоани олқишлар билан кузатиб қўйишди, бу жуда ёқимли ҳолатдир. Нима бўлган тақдирда, “Бухоро” ҳали ҳеч нимани йўқотгани йўқ, ҳаммаси ўз қўлида. Учта учрашув бор, барчасида ғалаба қозонса 200% олий лигада қолиши аниқ.

Ўйинга келсак, бугун футболчиларим ёмон ҳаракат қилишмади. Бизда вазият қандай бўлишидан қатъий назар, биз охиригача курашамиз. Турли ОАВда мухлислар бугунги ўйинда “Навбаҳор” “Бухоро”га очко улашиб келади деган фикрлар ҳам билдирилди, лекин мана бу гапларни айтганлар кўриб қўйишсин, бу фикрларнинг бари хатолигини”-деди Ашурматов.

-“Навбаҳор” қачон юқори ўринлар учун курашади?

-Ҳаммаси моливий имкониятдан келиб чиқади. Агар моливий имконитдан келиб чиқиб турнир жадвали қилинса, биз 13-14 ўринда турамиз. Агар бизнинг бюджетимиз “Нефтчи” ёки “Бухоро”дек бўлса, 3-4 ўринлар учун бемалол курашар эдик.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика