UZ

Сўнгги янгиликлар

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  6 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  1 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  2 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  5 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  13 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  3 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  31 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  10 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

Бахтиёр Ашурматов: "Навбаҳор" ҳақида танқидий мақолалар кўпайиб кетди" Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: "Навбаҳор" ҳақида танқидий мақолалар кўпайиб кетди"

"Навбаҳор" - "Бухоро" (4:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Бахтиёр Ашурматов иштирок этди.
"Бугун ғалаба бизга жуда зарур эди. Жамоамизнинг ашаддий жонкуяр, ҳақиқий мухлисларимиз олдида юзимиз ёруғ бўлди. "Навбаҳор" жамоаси ҳақида танқидий мақолалар кўпайиб кетди. СА сайтида Осиё ўйинларида қатнашадиган Ўзбекистон жамоасига 1:5 ҳисобида ютқазганидан сўнг мақола чиқди, "Локомотив"га мағлуб бўлганимиздан кейин ҳам танқидий мақола чиқди. Ваҳоланки, "Локомотив" бугун "Насаф"ни сафарда йирик ҳисобда мағлуб этди, "Насаф" ўтган турда "Динамо"ни ютганди. Бугун "Бунёдкор" йирик ҳисобда ютди. Улар ҳақида эмас "Навбаҳор" ҳақида мақолалар чиқмоқда. Балки мутахассислар биздан яхшироқ натижани кутишгани учун ҳам танқидий мақолалар чиқаётгандир.

"Бухоро" бугун яхши ўйин намойиш этди, улар камчилик бўлиб қолишди. Аммо барибир улар охиригача курашишди. Бугунги баҳс учун рақибга раҳмат айтаман. Гесси бир неча йиллардан буён Ўзбекистонда ишлаб келмоқда. Унинг тажрибасига шубҳа йўқ. Мухлислар ажойиб ўйин гувоҳи бўлишди.

Янги дарвозабонимизга баҳсдан олдин агар имконият бўлса жарима майдонидан чиқиб ҳимоячиларга ёрдам беришини айтгандим. Ҳеч ким бундай узоқликдан тўпни дарвозага йўлланишини кутмаганди. Футбол хатоларсиз бўлмайди. Денчевга бошқа вазиятларда ҳеч қандай эътироз йўқ. У кейинги баҳсларда мухлислар ёқимтойига айланади деб ўйлайман.

Жамоага янги келган Руслан Качур, Бобур Акбаров, Алишер Саматов ва Петар Денчев ўзларини яхши томонлама кўрсата олишди.

Яқинда менга бир мухбир дарвозабон олмайсизми деб қайта қайта сўрайверди. Шу боис ҳазил тариқасида яхши дарвозабон бўлса топиб беринг деган маънода айтгандим. Буни мухлисларга айтамагандим. Шуни алоҳида таъкидлашни истардим.

Мавсум бошида бўлган йиғилишда Илҳом Бойдадаев жамоа сардори, Мансур Саидов ва Алишер Маҳмудов вице-сардор этиб тайинланишганди. Жамоа етакчиси бўлиши учун сардор бўлиши шарт эмас.

Бугунги ғалаба билан яна бир бор мухлисларимизни табриклайман, - дейди Бахтиёр Ашурматов.


Шерзод Ҳамдамов ёзиб олди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика