UZ

Сўнгги янгиликлар

00:12Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 00:10Мирко Йеличич: "Биз 60 дақиқа яхши ўйнадик"  0 23:55Суперлига. Алибоев супергол урган баҳсда "Нефтчи" "Қизилқум" билан дуранг ўйнади, "Навбаҳор" эса "Машъал"ни йирик ҳисобда енгди  0 23:51Клублар ўртасидаги ЖЧнинг биринчи чорак финалчиси маълум!  0 23:38Виталий Левченко: "Агар реализация яхшироқ бўлганида, ўйин натижасини ҳал қилиб бўлган бўлар эдик"  12 23:23Сергей Лушчан: "Мавсум аввалида бизда аниқ бир мақсад йўқ эди, ҳозир эса... Футболчимизда хориждан таклиф бор"  3 22:50Уильямсни сотиб олса ҳам "Барселона" Рэшфордни трансфер қилишга уриниб кўради  5 22:31Фарҳод Нишонов: "Бир нечта футболчиларимизда Суперлигадан клубларидан таклифлар бор"  0 22:13Асрор Алиқулов: "Чарчоқ ёки иссиқ ҳаво деган гаплар қуруқ баҳона. Ҳар бир учрашув ҳам ўхшайвермайди"  3 21:57Суперлига. "Қизилқум" сўнгги дақиқаларда гол уриб, "Нефтчи"ни ғалабадан маҳрум қилди  69 21:21ПроЛига. "Олимпик Мобиуз" "Олимпик" дарвозасига жавобсиз 4та гол урди ва пешқадамликни қўлига олди  1 20:55Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Машъал"га жавобсиз 6 та тўп йўллади, Ғуломовда дубль, Жияновда 3 та ассист!  67 20:16Тер Штеген "Барселона"да қолмоқчи  0 19:58Бобир Абдихолиқов "Келажак бунёдкори" медали билан мукофотланди  8 19:35"Милан" "Торино" футболчисини сотиб олади  1

Бахтиёр Ашурматов: “Насаф” айни пайтда Ўзбекистондаги энг кучли жамоа” Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: “Насаф” айни пайтда Ўзбекистондаги энг кучли жамоа”

“Насаф”–“Навбаҳор” (5:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов иштирок этди.


“Мураббий сифатида бу мағлубиятдан кейин фикр билдириш ҳам қийин. "Насаф" ҳозирги пайтда олий лигамизда ўйин ташкил этиш бўйича, ҳужумлар уюштириш борасида жуда кучли ҳисобланади. Биз "Пахтакор" билан ҳам, "Бунёдкор" билан ҳам ўйнадик. Лекин "Насаф" улардан кўра кўпроқ ташвиш туғдирди, дейишим мумкин. Бугун олти нафар футболчимиз ўйнамади ва бу нарса ҳам ўйинга ўз таъсирини кўрсатди. Лекин бугунги мағлубиятни мураббий сифатида тан олиб, "Насаф"ни ғалаба билан табриклайман. Бугунги ўйинда майдонга тушган футболчилар асосий таркибга лойиқ эканликларини исботлашларига умид қилгандим. Лекин рақиб бизга имкон бермади ва ҳақли ғалабани қўлга киритди. "Насаф" чиройли ўйнади ва майдонда етакчи эканлигини исботлади. Финалда кимнинг имконияти кўпроқ? Айтиб ўтганимдек, "Насаф" ҳозирда ўйин ташкил этиш бўйича бошқалардан устун. Мен ўзим "Бунёдкор"да ўйнаганман ва клуб раҳбарияти билан ҳам алоқам яхши. Лекин айни пайтда "Насаф"ни Ўзбекистондаги энг кучли жамоа деб бемалол айта оламан. Лекин шуни унутмаслик керакки, финалда ҳар иккала жамоанинг имкониятлари тенг. Бизни қизиқарли финал кутиб турибди", - деди Бахтиёр Ашурматов.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика