UZ

Сўнгги янгиликлар

07:45ОКМК "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  2 00:49Шахзод Азмиддинов "Пахтакор" билан хайрлашди  9 00:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси "Чертаново" билан дуранг ўйнади  7 23:57"Реал" Конатени нишонга олди  2 23:28"Пахтакор" бугун Камолиддин Тожиевни бош мураббий этиб тайинлади, аммо унда Про лицензияси йўқ  6 23:14Расман: "Арсенал" Гёкерешни 63,5+10 млн еврога сотиб олди  7 22:58Гёкереш тиббий кўрикдан ўтди ва "Арсенал" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  2 22:35Назорат ўйини. "Нефтчи" ФарДУни аяб ўтирмади, Нимели ва Марушичдан дубль  7 22:17Александар Митрович - "Манчестер Юнайтед"нинг янги мақсади  3 21:45Назорат учрашуви. "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  8 21:22"Тоттенхэм" Родриго учун курашга киришди  2 20:47"Манчестер Сити" Эдерсонни сотишга тайёр  2 20:20Ўртоқлик ўйини. "Сурхон" "Бухоро"дан устун келди  7 19:58"Ливерпуль" Англия терма жамоаси вингерини нишонга олди  3 19:00Ўртоқлик ўйини. "Милан" Гонконгда "Ливерпул"ни мағлуб этди  4

Бахтиёр Ашурматов: “Жамоамизни нисбатан ёшартиришга ҳаракат қиляпмиз” Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: “Жамоамизни нисбатан ёшартиришга ҳаракат қиляпмиз”

“Ўзбекистон-U22” жамоасига қарши бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувидан сўнг , “Қўқон-1912” жамоаси бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов интервью берди.

- Ўтган мавсумда жамоамиз ёмон иштирок этмади. Лекин мавсум сўнггидаги жароҳатлар , заҳира ўриндиғимизнинг торлиги бизни совринли ўринлардан бирини эгаллашимизга тўсқинлик қилди. Ўйлайманки биз бу йил ҳам рақобатбардош жамоа туза оламиз. Бу йўлда изланяпмиз. Жамоамизни нисбатан ёшартиришга ҳаракат қиляпмиз.

Бугунги Ўзбекистон олимпия терма жамоасига қарши ўйин биз учун жуда ҳам фойдали бўлди. Кўплаб ёш футболчиларни яна бир бор кўрикдан ўтказиб олдик. Ўринбосарлар таркибидан келган ёшларимиз ва жамоамизга янги таклиф қилинган ёш футболчилар бугунги ўйинлари билан мураббийлар штабида илиқ таассурот қолдиришди. Сардор Етовқўзиев, Жамшид Раҳматуллаев, Илҳом Ваҳобов каби футболчилар ўйиндан-ўйинга жамоамизга мослашиб боришмоқда. Ўйиннинг иккинчи бўлимида барибир ёш футболчиларимизда бироз тажриба камлиги билиниб қолди ва биз гол ўтказиб юбордик.

Жамоамиз таркибига кучли футболчилар қўшилишда давом этмоқда. Ярим ҳимоячилар Асадбек Собиржонов ва Якуба Бамба сафимизга келиб қўшилди. Бу футболчилар ўйинимизни кучайтиради деб ўйлайман.

Ҳозир ҳамма жамоалар мавсумга жиддий тайёргарлик кўришяпти. Лекин мени кўпроқ ўзимни жамоамнинг тайёргарлиги қизиқтиради. Биз мавсумга яхши тайёр бўлишимиз, ўтган мавсумдаги натижамиздан кам бўлмаган натижа учун курашишимиз лозим. Бу йўлда биз меҳнат қилишдан тўхтамаймиз. Мухлисларимизнинг эса жамоамизни қўллаб-қувватлаб туришлари ҳамда жамомизга ишонишлари биз учун жуда муҳим.  Улар бизни қўллаб туришса биз албатта ўтган йилдагидек жанговор футбол намойиш қиламиз. Шу ўринда барча мухлисларимизга соғлик ва ишларида омад тилайман - деди Бахтиёр Ашурматов.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика