UZ

Сўнгги янгиликлар

20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  302 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  0 19:48Абрамович футбол клубига эгалик қилишни хоҳламаяпти  1 19:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Корея Кувайт дарвозасига 4 та тўп киритди  2 18:26Осиё Кубоги-2027 саралаши. Тожикистон Филиппин билан муроса кўчасини танлади  1 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  4 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  4 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  5 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  2 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  30 14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  6 13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  2 13:15Бекзод Маматқулов Ўзбекистон футзал федерациясида йиғилиш ўтказди. Унда Элибоев, Свиридов, Раҳматов ва бошқалар қатнашди  1

Бахтиёр Ашурматов: "Еттинчи ўринни олиб ОЧЛга чиқишни истамаймиз" Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: "Еттинчи ўринни олиб ОЧЛга чиқишни истамаймиз"

Coca Cola Суперлига 11-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Қўқон-1912" (1:2) ўртасидаги учрашувдан сўнг қўқонликлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов фикрлари билан ўртоқлашди.

"Гапни очиғи ўйин асабий руҳда ўтди. Йигитлар охирги дақиқага қадар мураббийлар штабини таҳликада ушлаб турди. Учрашувлар марказлашган ҳолатда ўтмоқда, шундай бўлсада биз меҳмонда тўп тепдик. Меҳмонда қўлга киритилган биринчи ғалабамиз билан жамоамиз раҳбарларини, футболчиларни табриклайман. Ғалабадан хурсандман. Голга қадар омадимиз келмади, пенальтидан унумли фойдалана олмадик. Сен урмасанг сенга уришади деганларидек Темурхўжа Абдуҳолиқов юқори савиядаги ҳужумчи эканлигини исботлади ва гол урди. Йигитларга раҳмат айтишни истардим, гол ўтказиб юборганимиздан кейин ҳам тўхтаб қолишмади. "Локомотив"да ҳам мураббий алмашган, футболчилар янги мураббийга ўзларини кўрсатишни исташади. Марат Бикмаевнинг майдонга туширилиши рақиб ўйинини кучайтирди дея оламан. Биз ҳам сўнги дақиқаларда вазиятдан фойдаланиб гол уриб кетдик. Мухлисларимиз олдида юзимиз ёруғ бўлди, жуда ҳам муҳим бўлган очкони қўлга киритдик. Олти очколик ўйин бўлди десам янглишмайман. "Локомотив" турнир жадвалидаги асосий рақобатчимиз эди.

Еттинчи ўринни олиш ОЧЛда ўйнаш спорт принципларига тўғри келмайди. Биз ҳам еттинчи ўринни олиб ОЧЛга чиқишни истамаймиз. Ўзимизни меҳнатимиз билан босқичма-босқич, ҳалол меҳнат билан ОЧЛга чиқмоқчимиз. Бу йил ҳам таркибимиз ёмон эмас, айрим масалаларда селекция ишларини кўнгилдагидек олиб бора олмадик.

Ўнг қанот ҳимоямизни кучайтиришни истаган эдик. Бироқ, ўзимиз истаган футболчиларни ололмадик. Асадбек Собиржонов ва Жавоҳир Сидиқовни "Пахтакор" олдинда ОЧЛ баҳслари борлиги сабаб олиб қолишни истади. Уларнинг қарорини ҳурмат қиламиз. Биз олишни истаётган футболчиларни айримларини ўз жамоалари билан шартномалари бор ёки катта малағ эвазига олиб келиш мумкин. Таркибимиздаги бор футболчиларга ишонч билдиришга ҳаракат қилдик.

Мурод Ҳолмуҳаммедовни қайдномага киритдик. Агарда 11 метрлик пенальти ишлайдиган бўлсак Мурод Ҳолмуҳаммедовни тушириб пенальтидан кейин яна захирага олишни режа қилгандик. Унинг ҳозирги ҳолати икки тайм ўйнашга имкон бермайди. Бизга футболчиларимизни соғлиғи муҳим. Пенальти тепилаётган вазиятда кўзларимни ҳам юмиб олдим, бироқ гол бўлмади. Ҳолмуҳаммедовни жисмоний ҳолати яхши бўлса кейинги учрашувларда тушуришга ҳаракат қиламиз",- дейди Ашурматов.



Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика